TikTok АҚШдаги фаолиятини қайта тиклашга қарор қилди
TikTok ижтимоий тармоғи Трампнинг ваъдасидан кейин Қўшма Штатлардаги фаолиятини қайта тиклашга киришди. Қонунга мувофиқ 19 январдан мамлакатда унинг фаолияти тақиқланган.

Фото: Global Look Press
TikTok ижтимоий тармоғи АҚШдаги фаолиятини қайта тиклашга қарор қилди. Бу ҳақда платформанинг Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган расмий баёнотида сўз боради.
Компания ўз қарорини тўғридан-тўғри АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг баёноти билан боғламоқда — у аввалроқ TikTokʼка қарши қонуннинг кучга киришини кечиктирадиган махсус қарор чиқаришга ваъда берганди.
«Биз президент Доналд Трампга 170 миллион америкалик фойдаланадиган ижтимоий тармоғимиз санкцияларга учрамаслигига ойдинлик киритгани ва ишонч тақдим этгани учун миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади хабарда.
Трамп имзолаши кутилаётган қарор қонуннинг кучга киришини 90 кунгача кечиктириши мумкин. Компания баёнотида айтилишича, у Трамп билан «TikTokʼнинг АҚШда қолишига имкон берадиган узоқ муддатли қарор» устида иш олиб боради. Доналд Трамп бундан олдин ижтимоий тармоқ устидан назорат 50 фоизи АҚШга тегишли қўшма корхона томонидан амалга оширилиши кераклиги ҳақида гапирганди.
TikTok 19 январга ўтар кечаси АҚШдаги фаолиятини тўхтатганди, у App Store ва Google Play’даги иловалар дўконидан ҳам ўчириб ташланган. Шу билан бирга, Хитойнинг ByteDance компаниясига алоқадор CapCut видеотаҳрирчиси ва Marvel Snap ўйини ҳам йўқолиб қолган. Иловага киришга уринган америкаликлар «Кечирасиз, TikTokʼка ҳозирда кириб бўлмайди» ёзувига дуч келаётган эди.
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилиш таҳдиди туфайли Исроил билан ҳарбий ҳамкорликни музлатди
Жаҳон | 12:50
-
Маданият ва санъат соҳасидаги стартап-лойиҳалар учун грант ажратилади
Ўзбекистон | 12:48
-
АҚШ махсус элчиси НАТОнинг шарққа кенгайиши тўхташини истисно этмади
Жаҳон | 12:25
-
Сурхондарёда 23 та кўп қаватли турар жой биносида сейсмик жиҳатдан камчиликлар аниқланди
Ўзбекистон | 12:13
Мавзуга оид

12:50
ОАВ: АҚШ Эронга ҳужум қилиш таҳдиди туфайли Исроил билан ҳарбий ҳамкорликни музлатди

12:25
АҚШ махсус элчиси НАТОнинг шарққа кенгайиши тўхташини истисно этмади

09:34
Америкалик профессор: «Фаластин масаласи - инсониятнинг умиди»

08:59