АҚШда TikTokʼни тақиқлашга оид қонун кучга кирди. Фойдаланувчилар иловага кира олмаяпти
АҚШда 19 январдан TikTokʼни тақиқлаш тўғрисидаги қонун кучга кирди. Ижтимоий тармоқ америкаликларнинг платформага киришини чеклаб қўйди. Шунингдек, у АҚШдаги иловалар дўконидан ҳам ўчириб ташланди.

Фото: AFP/Getty Images
TikTok америкаликларнинг ижтимоий тармоққа киришини чеклади, деб хабар бермоқда NBC News. Илова ижтимоий тармоққа қўйилган тақиқ расман кучга киришидан бир неча соат олдин кўплаб фойдаланувчиларда ишламай қолган. TikTokʼнинг АҚШдаги фойдаланувчилари сони 170 миллион кишидан ошади.
Иловага киришга уринган америкаликлар «Кечирасиз, TikTokʼка ҳозирда кириб бўлмайди» ёзувига дуч келмоқда. «АҚШда TikTok фаолиятини тақиқловчи қонун кучга кирди. Афсуски, бу ҳозирча сиз TikTokʼдан фойдалана олмаслигингизни англатади. Сайланган президент Доналд Трамп лавозимга киришиши билан TikTokʼни қайта тиклаш қарори устида иш олиб боришини айтгани бизнинг омадимиз. Илтимос, янгиланишларни кузатиб боринг!» — дейилади хабарда.
Шунингдек, АҚШдаги мобил иловалар дўконидан ҳам TikTok ўчириб ташланган. Бундан ташқари, Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли CapCut таҳрирлаш иловаси ҳам ишламай қолган. АҚШдан туриб кирмоқчи бўлган фойдаланувчилар ҳам юқоридаги каби огоҳлантиришга дуч келмоқда.
АҚШ Конгресси миллий хавфсизликка таҳдид уйғотиши мумкинлиги сабаб TikTokʼни блоклашга оид қонун лойиҳасини 2024 йил апрелда қабул қилганди. Ўша ойнинг ўзида Жо Байден қонунни имзолаган. Сервисга эгалик қилувчи ByteDance компаниясига уни америкаликларга сотиши учун 270 кун муҳлат берилган. Ушбу муддат 19 январда — Доналд Трампнинг инаугурациясидан бир кун олдин тугади.
Bloombergʼнинг ёзишича, Хитой ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғининг АҚШдаги бошқарувини бизнесмен Илон Маскка бериш ниятида. Аммо TikTokʼнинг ўзи буни рад этган. Associated Press маълумотларига кўра, Байден администрацияси ижтимоий тармоқни блокировга қилиш қарорини Трампнинг бўлажак администрациясига қолдирган.
Шу билан бирга, 17 январ куни АҚШ Олий суди TikTok қисқа видеолар платформасининг ByteDance компанияси томонидан сотилиши ёки миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан АҚШ ҳудудида тақиқланишини талаб қиладиган қонунни кучда қолдирди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уруш шов-шуви, «Чашма» келишуви, чегарадан қайтган туркман помидори ва сафари қолдирилган Мелони
Жаҳон | 13:30
-
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади
Спорт | 12:45
-
Истанбулда ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Ўзбекистон | 12:18
-
Ватиканда Францискнинг дафн маросимига 200 минг киши йиғилди – фотосуратлар
Жаҳон | 11:19
Мавзуга оид

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

12:04 / 26.04.2025
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31 / 26.04.2025