Трамп Кеннеди ўлдирилиши ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этишга ваъда берди
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти кенг жамоатчиликни қизиқтирган масалалар бўйича махфий ҳужжатлар эълон қилишини айтди.

Фото: Getty Images
АҚШ президенти Доналд Трамп кўплаб махфий ҳужжатларни, хусусан, мамлакатнинг 35-раҳбари Жон Кеннеди ўлдирилиши билан боғлиқ ҳужжатларни ошкор қилишга ваъда берди.
Трамп 20 январ куни пойтахт Вашингтондаги Capital One Arena спортзалида минглаб тарафдорлари билан учрашди.
У собиқ президент Жон Кеннеди ва қортанлилар ҳуқуқлари ҳаракати етакчиси Мартин Лютер Кингнинг ўлдирилиши билан боғлиқ махфий ҳужжатларни лавозимга киришганидан сўнг ошкор қилишини айтди.
«Биз жамоатчиликни қизиқтирган бошқа масалаларга оид ҳужжатларни ҳам эълон қиламиз», деб қўшимча қилди Трамп.
У аввалроқ, жамоатчилик бу масалалар бўйича тўлиқ шаффофликка лойиқ эканини айтган эди.
АҚШ 35-президенти Жон Кеннеди 1963 йил 22 ноябрда Далласда (Техас штати) ўлдирилган. У очиқ лимузинда кетаётиб, милтиқдан ўқ еб, ҳалок бўлди. Расмий тергов қотил Ли Ҳарви Освалд эканини эълон қилди, у ёлғиз ҳаракат қилгани айтилди. Бироқ, бу жиноятда бошқа шахслар ёки гуруҳларнинг иштироки ҳақида кўплаб фитна назариялари мавжуд. Кеннеди ўлими билан боғлиқ тергов ҳужжатлари махфийлаштирилган.
АҚШ қоратанли фуқаролари ҳуқуқлари етакчиси Мартин Лютер Кинг 1968 йил 4 апрелида Теннесси штатининг Мемфис шаҳрида ўлдирилди. У Лотарингия мотелининг балконида отиб ўлдирилди. Жеймс Эрл Рэй қотилликда айбланиб, ўз айбига иқрор бўлди, бироқ кейинчалик ўзининг айбсизлигини эътироф қилди. Мартин Лютер Кинг ўлими билан боғлиқ тергов ҳужжатлари ҳам махфийлаштирилган.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ғазода тиббиёт ходимлари отиб ташланганини тан олди
Жаҳон | 15:29
-
Америкалик конгрессмен Трампга импичмент эълон қилиш бўйича даъво киритишга ваъда берди
Жаҳон | 15:15
-
Дунёга бож қўйган Трамп, ҳибсга олинмаган Нетаняҳу – ҳафта дайжести
Жаҳон | 15:08
-
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32
Мавзуга оид

22:38 / 05.04.2025
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари янги атом сувости кемасига эга бўлди

21:08 / 05.04.2025
Украина ҳукумати АҚШ билан ер қаъри бўйича келишув лойиҳасининг сизиб чиқишини текширади

13:35 / 05.04.2025
«Олтинларимиз қаерда?» — немислар АҚШдаги захиралар юзасидан хавотир билдирди

11:03 / 05.04.2025