Жаҳон | 00:18 / 21.01.2025
2345
2 дақиқада ўқилади

Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади

Латвия Россия ва Беларус фуқароларининг муҳим инфратузилма объектларида фаолият юритишини тақиқлайди. Бундай чора-тадбирлар «мамлакат хавфсизлиги ҳимоясини кучайтириш зарурати» билан изоҳланмоқда.

Фото: Delfi

Латвия Ички ишлар вазирлиги Россия ва Беларус фуқароларининг муҳим инфратузилма объектлари бошқарувида масъул лавозимларни эгаллашини тақиқловчи миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунга ўзгартириш тайёрлади. Бу ҳақда LETA миллий агентлиги хабар берди.

ИИВ қонунга киритиладиган мазкур ўзгартиришларни «Латвия давлати ва жамияти хавфсизлиги учун муҳим бўлган инфратузилмалар ҳимоясини кучайтириш» зарурати билан изоҳлади.

Таклиф этилаётган ўзгартиришларга кўра, Россия ва Беларуснинг жисмоний ҳамда юридик шахслари энди Латвиядаги нафақат муҳим инфратузилмалар «эгаси, бошқарувчиси ёки бенефициари» бўла олмайди, аммо балки бу каби объектларга хизмат ҳам кўрсата олмайди. Латвия давлат хавфсизлик органларидан махсус рухсат олганлар учун истисно қилиниши мумкин.

Ўз навбатида муҳим инфратузилма объекти эгаларига «ҳудудий яхлитлик, суверенитет ва мустақиллик ёки демократик давлатнинг конституциявий тузумига таҳдид уйғотадиган» давлат ёки шахсларни қўллаб-қувватлаш тақиқланади.

2023 йил сентябрда Латвия Сейми депутатлари кўпчилик овоз билан миллий хавфсизлик концепцияси лойиҳасини маъқуллаган эди — ундаги бандлардан бирида Латвия рус тилида фаолият юритадиган ОАВнинг ёпилиши назарда тутилган.

Аввалроқ Латвия Ўзбекистон фуқаролари учун виза режимини соддалаштириши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти