Лукашенко Беларусда интернетни чекламасликка ваъда берди
Шунингдек, у блогерлар фаолиятини тақиқлаш бўйича бирор чора кўрилмаслигини айтди. «Биз ҳеч қачон бу ҳақида ўйламаганмиз», деди Беларус президенти.

Фото: РИА Новости
Беларус ҳукумати мамлакатда интернетга чеклов жорий этиш ва блогерларни тақиқлаш бўйича чоралар кўришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда республика президенти Александр Лукашенко маълум қилди.
Лукашенконинг таъкидлашича, кўпчилик, айниқса, чет элдаги беларуслар мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларидан олдин интернет чекланиши ҳақида гапирмоқда. «Биз ҳеч қачон бу ҳақида ўйламаганмиз. Интернетни хоҳлаяпсизми — ўтираверинг у ерда», — дейди Лукашенко Минксдаги автозавод ишчилари билан мулоқотда.
Беларус президентининг ҳисоблашича, блогерлар фаолияти давлат учун муаммо туғдирмайди ва бирор-бир чекловчи чораларни кўришга ҳожат йўқ.
«Тақиқлаш — бу осон: тақиқлайсан — ўтирасан, хурсанд бўлиб. Тақиқлар ҳар доим ҳам фойда бермайди. Ғалаба қозониш лозим. Биз яхшироқ эканимизни исботлашимиз керак», — дейди Лукашенко.
Шу билан бирга, у давлат хавфсизлиги ва суверенитетини сақлашга тааллуқли масалалар бўйича барча зарур чораларни кўришини айтиб ўтган.
Беларусда президентлик сайловлари 2025 йил 26 январда бўлиб ўтади. Лукашенко 1994 йилдан бери республика президенти сифатида фаолият юритиб келмоқда ва бу сафар у еттинчи марта сайловларда ўз номзодини илгари суради.
2020 йил 9 август кунги президентлик сайловларидан кейин Лукашенконинг ғалабаси эълон қилингач, Беларусда ярим йилдан ортиқ вақт оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтганди. Мухолифат Лукашенконинг истеъфосини, сиёсий маҳбуслар озод этилиши ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилди. Норозилик акциялари кучишлатар тузилмалар томонидан куч билан бостирилганидан кейин тўхтаган эди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иркутск области илк бор дронлар ҳужумига учради. Украина ОАВ бу «Паутина» махсус операцияси эканини маълум қилди
Жаҳон | 17:37
-
Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади
Ўзбекистон | 16:47
-
Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди
Ўзбекистон | 16:43
-
Исроил танклари Ғазодаги ёрдам тарқатиш марказини ўққа тутди: 26 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 16:38
Мавзуга оид

12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти

19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди

20:28 / 07.05.2025
Лукашенко 8 минг маҳкумга амнистия қўллаш тўғрисидаги қонунни имзолади

10:14 / 01.05.2025