Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими такомиллаштирилади
“Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар жорий этилади:
- Ўзбекистон ҳудудида ISO 14024 халқаро стандартига мувофиқ бутун ҳаётий давр бўйича (I тип) Yashil belgi маҳсулот ва хизматларни ягона ихтиёрий экологик маркировкалаш тизими (экологик маркировкалаш тизими);
- маҳсулот ва хизматларнинг экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқлигини экологик маркировкалаш тизимида авторизациядан ўтган юридик шахслар (экологик маркировкалаш органи) томонидан баҳолаш тартиби.
Экология вазирлиги экологик маркировкалаш тизимини тартибга солиш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди ҳамда унга қуйидаги вазифалар юкланди, жумладан:
➖экологик маркировкалаш тизимини тартибга солиш ҳужжатларини, шу жумладан, экологик маркировкалаш тизими қоидалари, экологик маркировкалаш органини авторизациядан ўтказиш, хорижий давлатларнинг экологик маркировка тизимларини тан олиш ҳамда экологик маркировка белгисини қўллаш тартибларини тасдиқлаш;
➖экологик маркировкалаш органларига қўйиладиган талабларни тасдиқлаш;
➖экологик маркировкалаш стандартларига мувофиқ экологик жиҳатдан афзал, шу жумладан, ресурсларни тежовчи, кам чиқитли ва чиқиндисиз, атроф-муҳитга салбий таъсири камайтирилган маҳсулотларни кенг ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш;
➖экологик маркировкалаш стандартларини ишлаб чиқиш.
Шунингдек, экологик маркировка белгиси тасдиқланди.
Мавзуга оид
20:35 / 08.09.2025
Автомобиллар учун экостикерлар жорий этиш яна кечиктирилди
21:07 / 28.08.2025
Автомобиллар ранги шаҳардаги ҳаво ҳароратини ошириши мумкин – тадқиқот
20:07 / 23.08.2025
Жиззахда икки туп арчани илдизи билан суғуриб олган шахсга қарийб 16 млн сўм жарима солинди
09:52 / 21.08.2025