Зеленский: Украинага камида 200 минг нафар тинчликпарвар керак
Давосдаги форумда Зеленский Путин Украина армиясини беш баробар қисқартиришни талаб қилиши мумкинлигини айтди. Киев бунга рози бўлмайди, деди у.

Фото: Украина президенти офиси
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Россия билан ҳарбий можарони ҳал қилиш доирасида хавфсизлик кафолати сифатида унинг мамлакатига камида 200 минг европалик тинчликпарварлар контингентини юбориш керак бўлади. «Бу минимал, акс ҳолда ҳеч нарса бўлмайди», деди у 21 январ, сешанба куни Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида тинчликпарварлик миссияси бўлиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Зеленский: Путин Украина армиясини бир неча бор қисқартиришни талаб қилади
Украина президенти, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг Украина армиясини беш баробарга қисқартириш ҳақидаги эҳтимолий талаби ҳақида ҳам гапирди. Зеленскийнинг сўзларига кўра, «Украина армиясини бир неча баробарга қисқартириш» тинчлик музокараларида муҳим масалалардан бири бўлади. «Бу аниқ: агар биз 800 мингдан ортиқ армия туза олган бўлсак, демак, биз ва Европа нафақат ўзини ҳимоя қилишга, балки Путинга қарши курашишга ҳам қодир бўлган армиямиз», — деди у. Киев бу талабларни қабул қилишга рухсат бермаслиги айтилди.
Бундан ташқари, Зеленский ҳозирда унинг жамоаси АҚШнинг янги президенти Доналд Трамп билан учрашув ташкил этиш устида иш олиб бораётганини айтди.
Зеленский Европани кучли ўйинчи бўлишга чақирди
Шу билан бирга, Украина раҳбари Европани ўзи ва бошқалар учун хавфсизликни кафолатлашга қодир кучли глобал ўйинчига айланишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, айни дамда глобал дунё тартиби яна бир «бурилиш нуқтасини» бошидан кечирмоқда, буни баъзилар Европа учун муаммо, бошқалари эса имконият деб атайди.
«Европа ўз иттифоқчилари орасида иккинчи ёки учинчи ўринни эгаллашга қодир эмас. Агар шундай бўладиган бўлса, дунё Европасиз олдинга силжийди ва бу европаликлар учун қулай ҳам, фойдали ҳам бўлмаган дунё бўлади. Европа устуворлик, алянслар ва технологик тараққиёт учун рақобат қилиши керак», — деб таъкидлади Зеленский.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кенияда президент кортежи британиялик эркакни уриб кетиб, унинг ўлимига сабаб бўлди
Жаҳон | 11:40
-
Озарбойжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида яшил энергия тўғрисидаги битим тасдиқланди
Ўзбекистон | 11:37
-
Ҳудудларда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34
-
2024 йилда «права»си йўқ ҳайдовчилар 400 дан ортиқ ЙТҲ содир қилди – Сенат жавобгарликни кучайтирмоқчи
Ўзбекистон | 11:11
Мавзуга оид

09:41
Трамп: Украинада урушни тугатиш учун яхши имконият бор

08:21
ЕИ вақтинчалик сулҳ тузилса ҳам Украинани қуроллантиришда давом этади

00:22
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский

20:18 / 14.03.2025