Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финландияда иссиқ сувни сақловчи улкан омборларни қуриш бошланди
Сувни сақлаш миноралари кўринишидаги омборлар баландлиги 40 метрга етади. Бундай иншоотлардаги сув электр энергияси нархи тушганида иситилади ва электр нархи қимматлашганда марказлаштирилган иситиш тизими тармоғига қайтарилади.
Финландияда иссиқ сувни сақлаш учун улкан сув миноралари кўринишидаги омборлар қурилмоқда. Бу энергетика компанияларига электр энергияси нархи ўзгариб туришидан фойда олиш имконини беради.
Бундай иншоотлардаги сув электр энергияси нархи тушганида иситилади ва электр нархи қимматлашганда марказлаштирилган иситиш тизими тармоғига қайтарилади.
Бу турдаги сув омборларидан бирининг ҳажми 10 минг метр куб бўлиб, тез орада Лаппеенрантада фойдаланишга топширилади. Баландлиги 40 метрни ташкил этувчи изоляция қилинган пўлат резервуар худди улкан термос каби ишлайди. Унинг қиймати қарийб 5 миллион еврони ташкил этади.
Lappeenrannan Energia компанияси бош директори Арто Никканеннинг айтишича, бу компанияга сезиларли даражада иқтисод қилиш имкониятини беради ва кўмир нархининг ошиши ҳамда бошқа омиллар сабаб қимматлашган электр энергияси нархига босимни камайтиришга хизмат қилади.
Finnish Energy маълумотларига кўра, ҳозирда бу каби тизимдан 30 га яқин энергетика компанияси фойдаланмоқда.
Таъкидланишича, иссиқ сув омборларига инвестиция киритиш, шунингдек, Россия билан чегаралар ёпилганидан кейин қарийб икки баробарга қимматлашган биоёнилғи нархини барқарорлаштиришга ҳам ёрдам беради. Никканеннинг сўзларига кўра, компаниянинг йиллик иқтисоди 100 минглаб еврони ташкил этади ва бу харажатларни барқарорлаштириб, истеъмолчиларни нарх кескин ошишидан ҳимоя қилади.
Мавзуга оид
14:46 / 13.06.2026
Иссиқлик таъминотида аванс эвазига эски тарифнинг сақланиб қолиш муддати 2 ойга туширилди
08:35 / 03.06.2026
«Нафтогаз» Россиядан товон ундиришни давом эттирмоқда
18:15 / 02.05.2026
Тошкентнинг учта туманида иссиқ сув 5 кунга ўчирилади
22:59 / 26.04.2026