Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик бола ватанга қайтарилди
У 2023 йилда онаси билан Россияга меҳнат миграциясига борган. Рейд давомида РФ ҳудудида бўлиб туриш қоидаларининг бузилиши ортидан Ўзбекистонга юборилган.
Россиянинг Самара областида ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 22 январ куни хорижда ота-она қарамоғисиз қолган Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган шахс Россия ИИВ Самара области бош бошқармаси Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кузатувида Тошкент шаҳрига етиб келган.
Бола Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига вақтинча жойлаштирилган.
Таъкидланишича, у 2023 йилда онаси билан Россияга меҳнат миграциясига борган. Рейд давомида РФ ҳудудида бўлиб туриш қоидаларини бузилиши ортидан Ўзбекистонга юборилган.
«Ота-онанинг ҳозирда қаердалиги номаълум. «Инсон» ижтимоий хизмат кўрсатиш маркази болани муқобил жойлаштириш чораларини кўрмоқда», — дейилади хабарда.
Бундан олдин Хитойда мураккаб вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек, Туркияда қаровсиз қолган ўзбекистонлик болалар ватанга қайтарилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025