Нидерландияда музейдан намойишга қўйилган Руминия хазиналари ўғирлаб кетилди
Нидерландия ҳуқуқ-тартибот органлари ёрдам сўраб Интерполга мурожаат қилган. Айни вақтда ҳолат юзасидан тергов олиб борилиб, қолган экспонатлар инвентаризациядан ўтказилмоқда.

Фото: Reuters
Номаълум шахслар Нидерландиянинг Ассен шаҳрида жойлашган Дренте музейига бостириб кириб, Руминиянинг «Дакия! Олтин ва кумуш қироллиги» кўргазмасига тегишли қатор экспонатларни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Руминия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Идора маълумотларига кўра, 25 январ куни музейда портлаш содир бўлган, тахминларга кўра, бу бинога кириш учун уюштирилган. Натижада, Дакия хазинасига тегишли артефактлар ўғирлаб кетилган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш Руминияга тегишли Дакия хазинаси экспонатлари намойишга қўйилган музей биносига бостириб кириш мақсадида уюштирилган», — дейилади хабарда.
Полициянинг ҳисоблашича, жиноятчилар бир неча киши бўлган ва улар уюшқоқлик билан ҳаракат қилган. Ўғирланган буюмлар орасида деярли соф олтиндан ишланган дубулға ҳам бор. Шунингдек, учта олтин билагузук ҳам олиб кетилган.
Руминия ташқи ишлар вазири Эмил Хурезяну нидерландиялик ҳамкасби Каспар Велдкамп билан телефон орқали боғланиб, ўғирланган экспонатларнинг маданий-тарихий аҳамияти нақадар улкан эканини таъкидлаган ва Руминия содир бўлган воқеадан ташвишда эканини билдирган.
Нидерландия ҳуқуқ-тартибот органлари ёрдам сўраб Интерполга мурожаат қилган. Айни вақтда ҳолат юзасидан тергов олиб борилиб, қолган экспонатлар инвентаризациядан ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путиннинг ўт очишни тўхтатиш борасидаги баёнотини «умидбахш, лекин тўлиқ эмас» деб атади
Жаҳон | 23:23
-
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00
-
Европарламентда Huaweiʼга алоқадор коррупция иши сабаб тинтув ва ҳибсга олишлар бўлиб ўтди
Жаҳон | 22:55
-
ЖССТ: Қизамиқ қайтди ва бу ташвишли сигнал
Жаҳон | 22:14
Мавзуга оид

11:50 / 22.02.2025
“Титаник” чекув хонасидаги олтин қандил АҚШда музейга қўйилди

13:40 / 12.02.2025
Ўзбекистон фуқаролари Нидерландияга ишга юборилиши мумкин

13:30 / 11.02.2025
40 хонали катта бино – Навоий туғилган кунда унинг музейига бориш нега ноқулай?

09:44 / 01.02.2025