Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда қизини калтаклаб ўлдирган эркак жазоланди
11 ёшли қизини қўл-оёғини арқон билан боғлаб, камар билан аёвсиз урган ота 9 йилга «кесилди».
Андижонда буфетдан сўроқсиз егулик олгани учун қизини калтаклаб ўлдирган эркак жазоланди. Бу ҳақда «Миллар» дастурида хабар берилди.
Қотиллик 2024 йил октябрида Марҳамат туманида содир бўлган. Эркак ўзининг 11 ёшли қизини қўл-оёғини арқон билан боғлаб қўйиб, камар билан аёвсиз урган. Қиз олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Қайд қилинишича, 6-синф ўқувчиси бўлган қиз мактаб буфетидан сўроқсиз егулик олган. Бу ҳолат бир неча маротаба такрорлангани учун ўқитувчиси қизнинг устидан отасига шикоят қилган. Буни эшитган ота уни уйга олиб келиб, жазолаш мақсадида резина камар билан кўп маротаба уриб, қасддан оғир тан жароҳати етказган.
Андижон тумани суди ҳукмига кўра, ота Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлиши) билан айбли деб топилиб, 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
Мавзуга оид
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
14:04 / 11.06.2026
Тошкент–Андижон ва Тошкент–Термиз йўналишларида юқори тезликдаги поездлар қатнови режа қилинмоқда
13:28 / 11.06.2026
Андижондаги поликлиникада фожиа: 4 киши вафот этди
12:53 / 11.06.2026