Жаҳон | 10:40 / 27.01.2025
1761
3 дақиқада ўқилади

Германия ташқи ишлар вазири Беларусдаги сайлов кунини «аччиқ» деб атади

Беларус халқи «ҳар куни босим, репрессия ва инсон ҳуқуқлари бузилишига дуч келмоқда», деди Анналена Бербок.

Фото: Reuters

Беларусда президентлик сайловлари куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Беларус халқининг «танлови йўқлигини» айтди. «Бу эркинлик ва демократия учун курашаётганларнинг барчаси учун аччиқ кун. Эркин ва адолатли сайловлар, қўрқув ва ўзбошимчаликсиз ҳаёт ўрнига улар ҳар куни босим, репрессия ва инсон ҳуқуқларининг бузилиши билан тўқнаш келишмоқда», — дея немис дипломатияси раҳбари якшанба куни X ижтимоий тармоғида ёзди.

Бербок, шунингдек, Беларусда 1200 дан ортиқ одам «шунчаки гапиришга журъат этгани учун» қамоқхоналарда қолаётганини эслатди. Германия ташқи ишлар вазирлиги раҳбари «шафқатсиз қатағон»ни тўхтатиш ва барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди.

Вазир, шунингдек, Беларус мухолифати етакчиси Светлана Тихановская ва «жасур Беларус эркаклари ва аёллари»га чуқур ҳурмат-эҳтиром билдирди. «Европа оиласи демократик ва эркин Беларус учун эшикларини очиқ қолдиради», деб таъкидлади Бербок.

ЕИ: Беларус халқи ҳақиқий овозга лойиқ

Беларусдаги сайлов кунига бағишланган қўшма баёнот Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас ва Европа Иттифоқининг қўшнилик ва кенгайиш сиёсати бўйича комиссари Марта Кос томонидан ҳам эълон қилинди. Уларнинг баёнотида, жумладан, 26 январ кунги сайловлар «на эркин, на адолатли» ўтгани ва Беларус халқи «мамлакатини ким бошқариши ҳақидаги саволда ҳақиқий овозга лойиқ» экани айтилган.

«Беларусда инсон ҳуқуқларининг шафқатсиз бўғилиши, сиёсий иштирок этиш ва мустақил оммавий ахборот воситаларига киришнинг чекланиши сайлов жараёнини ҳар қандай қонунийликдан маҳрум қилди», деб ёзади Каллас ва Кос ўз матнларида.

Брюссел «фуқаролик жамияти, муҳожирликдаги Беларус демократик кучлари ва Беларус маданиятига молиявий ёрдам кўрсатиш билан бирга» Беларус режимига нисбатан чекловлар қўйишда давом этишини таъкидлади.

Беларусда президентлик сайловлари 26 январ куни бўлиб ўтди. Беш номзод, жумладан, 1994 йилдан бери энг юқори давлат лавозимини эгаллаб келаётган Александр Лукашенко ҳам иштирок этди. Сайловчиларнинг 81,5 фоизи овоз беришда қатнашди, дея хабар бермоқда БелТА давлат агентлиги Беларус Марказий сайлов комиссияси котиби Елена Балдовскаяга таяниб.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди