Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасида техник ёрдам кўрсатади
Тошкентда Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон энергетика вазирликлари ва Жаҳон банки вакиллари Қирғизистоннинг Қамбар-Ота ГЭС-1 лойиҳасини муҳокама қилди.
Давра суҳбатида Қирғизистон энергетика вазири Таалайбек Ибраев, Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов, Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Сунгат Есимхонов ҳамда Жаҳон банки вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда Қирғизистон Энергетика вазирлиги матбуот хизматига таяниб Kaktus.media хабар берди.
Муҳокаманинг асосий мавзуси Қирғизистонда Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини – уч давлатнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган муҳим минтақавий лойиҳани янада ривожлантириш бўлди.
Томонлар Жаҳон банкидан Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини тайёрлаш ва молиялаштиришда ёрдам сўради. Айни пайтда Қирғизистон томони Жаҳон банкининг техник кўмаги доирасида техник-иқтисодий асосларни янгилаш бўйича кенг қамровли тадбирларни амалга оширмоқда. Бу Қамбар-Ота ГЭС-1 лойиҳасининг техник, иқтисодий, молиявий, экологик ва ижтимоий таркибий қисмларини баҳолаш, шунингдек, уни келгусида амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа асосий тадбирлар ва тадқиқотларни амалга оширишни ўз ичига олади.
«Жаҳон банки минтақанинг барқарор энергетика келажагини таъминлаш, иқтисодий ўсишни жадаллаштириш ва фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш борасидаги саъй-ҳаракатларида уч мамлакат ҳукуматларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади. Биз ушбу соҳада техник ёрдам кўрсатишда давом этамиз. Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини амалга ошириш учун бошқа халқаро ҳамкорлар билан биргаликда зарур бўлган маблағни жалб қилиш устида ишламоқдамиз», деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Татяна Проскурякова.
Таъкидланишича, уч мамлакат вазирликлари вакиллари Қамбар-Ота ГЭС-1 қурилиши лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг асосий тамойиллари бўйича келишувга эришди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026