Нигерия бизнеси Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон элчихонасида Нигериянинг K.K.Kingdom Group компанияси бизнес алоқалари бўйича маслаҳатчиси, мисрлик тадбиркор Муҳаммад Ҳасиб билан учрашув ўтказилди.

Фото: "Дунё" АА
K.K.Kingdom Group Нигериянинг йирик хусусий компанияларидан бири саналади. У ишлаб чиқариш, кўчмас мулк, муҳандислик ва қурилиш, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритувчи қатор корхоналарни ўз ичига олади. Шунингдек, компания мамлакатнинг Кадуна штатида 718 гектар ер майдонда "Яшил иқтисодий зона" (Green Economic Zone - GEZ) ташкил қилган.
Мазкур ҳудудда 250 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси, тўқимачилик фабрикаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, машинасозлик, кийим-кечак ва мода, савдо, хизмат кўрсатиш, электроника ва озиқ-овқат саноати соҳаларидаги бошқа кўплаб кластерлар жойлашган. GEZ қулай транспорт-логистика шароитлари, жумладан автомобил, темир ва ҳаво йўллари маршрутларига эга.
Мулоқот чоғида мисрлик тадбиркор Ўзбекистондаги манфаатдор компания ва корхоналар билан ҳамкорлик ўрнатишга катта қизиқиш билдирди. У, шунингдек, мамлакат тадбиркорларининг GEZ ҳудудида ўз бизнесларини йўлга қўйишларига амалий ёрдам беришга тайёр эканини таъкидлади.
Томонлар мазкур йўналишда ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистондаги манфаатдор корхоналар вакиллари билан онлайн музокаралар ташкил қилиш тўғрисида келишиб олишди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
-
Канаданинг янги бош вазири қасамёд келтирди
Жаҳон | 23:29 / 14.03.2025
-
Озода Нурсаидова клипи жараёнида авария бўлган актриса Туркияда операция қилинади — воқеа тафсилотлари
Жамият | 23:03 / 14.03.2025
Мавзуга оид

10:56 / 08.03.2025
5 нафар аёлни бизнесга олиб кирган тадбиркорга 50 млн сўмгача грант ажратилади

18:10 / 20.02.2025
Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради

15:04 / 05.02.2025
2025 йилда Ўзбекистонда 2 млндан зиёд аҳоли бизнесга жалб қилинади

01:47 / 19.01.2025