Ўзбекистон | 17:45 / 28.01.2025
2683
3 дақиқада ўқилади

Ижтимоий ёрдамлар камбағал оилалар реестрига кирган оилаларга кўрсатилади

3-18 ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилади. “Болалар саломатлиги” ахборот тизими ишга туширилиб, ҳар бир болага қўйилган ташхис таҳлил қилиб борилади.

Президент Шавкат Мирзиёев 28 январ куни ижтимоий ёрдамларнинг манзиллилигини ошириш, ногиронлиги бўлганларни парваришлашнинг янги тизимига оид тақдимот билан танишди.

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” орқали ижтимоий ёрдамлар камбағал оилалар реестрига кирган оилаларга кўрсатилиши белгиланмоқда. Бунда маблағларни туман ва шаҳарлардаги аҳоли, ногирон шахслар ва камбағал оилалар сонига мутаносиб равишда тақсимлаш тартиби жорий этилади.

Оиланинг камбағал деб эътироф этилиши унинг аъзоларидан қўшимча ариза ва ҳужжатларни талаб этмаган ҳолда ижтимоий ёрдам кўрсатилишига асос бўлади.

Шу билан бирга, самарасиз ва талаб юқори бўлмаган ижтимоий ёрдамлар мақбуллаштирилиб, 28 турдаги ижтимоий ёрдамнинг ягона рўйхати тасдиқланади. Ижтимоий дафтарлар ҳисобидан ажратиладиган даволаниш ва жарроҳлик амалиёти харажатларини Давлат тиббий суғурта жамғармаси орқали молиялаштириш тартиби жорий этилади.

Туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида юридик шахс бўлмаган “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармалари ташкил этилади. Унинг маблағлари ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий, ташкилий-амалий ва инфратузилмавий муаммоларини бартараф этиш, соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва спортни ривожлантириш, экология ва атроф-муҳитни асраш тадбирларига сарфланади.

3-18 ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйиш таклиф этилмоқда. Унга болалар ота-оналар билан тузилган ижтимоий шартнома ҳамда Психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинади.

Жорий йил якунига қадар бу хизматлар билан 2 мингга яқин оғир ногиронлиги бўлган болаларни қамраб олиш режалаштирилмоқда. Бу уларнинг оналари учун ишлаш ва таълим олиш каби имкониятлар яратиб, оила фаровонлигига хизмат қилади.

“Болалар саломатлиги” ахборот тизими ишга туширилиб, ҳар бир болага қўйилган ташхис таҳлил қилиб борилади. Уларга тиббий, реабилитaция, таълим, ижтимоий хизматлар комплекс равишда кўрсатилади. Ота-оналарнинг кундузги парвариш хизматидан фойдалангани учун ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловларидан солиқ олинмайди.

Тақдимотда оилаларни камбағалликдан чиқаришга кўмаклашиш тадбирлари ҳақида ҳам ахборот берилди.

Бу жараён “етти имконият ва масъулият” тамойили асосида ташкил қилинган. Оиланинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, даромади ва мулкни баҳолайдиган “Камбағал оилалар реестри” ахборот тизими ишга туширилган.

Шу асосида, 48 минг фуқаро ишга жойлаштирилди, 10 мингдан зиёди касбга ўқитилди, 14 минг нафарига кредит ва субсидиялар ажратилди. 140 минг оилага шифокорлар бириктирилди, 38 минг фуқарога ижтимоий хизматлар кўрсатилди. 32 минг бола боғчага жойлаштирилиб, қарийб 7 минг ёшлар кириш имтиҳонига тайёрлаш учун университетларга бириктирилди.

Давлат раҳбари таклифларни маъқуллаб, камбағаллик реестрини оилаларнинг меҳнатга лаёқатига қараб табақалаштириш, меҳнатга лаёқатли бўлмаганларни давлат ижтимоий ҳимоясига олиш, уларни ижтимоийлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти