Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва БАА нодир металларни қидиришда ҳамкорликни жадаллаштиради
Қозоғистоннинг "Курсив" нашри Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликларига расмий ташрифи чоғида БАА инвестициялар вазири, ADQ ҳолдинги бош ижрочи директори Муҳаммад Ҳасан ал-Сувайдий бошчилигидаги ушбу мамлакат етакчи компаниялари делегацияси билан учрашув ўтказгани ҳақидаги мақолани тарқатди.
Нашр маълумотига кўра, томонлар инновацион технологияларни жорий этиш, нодир металлар конларини ўзлаштириш, минтақавий темирйўлларни ривожлантириш, "қуруқ" портлар барпо этиш, кабел маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини жадаллаштириш, шунингдек, таълим ва тиббиёт соҳаларида давлат хусусий шериклик асосидаги лойиҳаларни илгари суриш юзасидан келишувга эришди.
Қайд этилишича, ҳар бир компания билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ қадамлар белгиланди. Шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, шаҳарсозлик, энергетика, транспорт ва логистика, тоғ-кон саноати, электротехника, коммунал хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳалар режалаштирилди.
"Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг барча йўналишлари бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш бўйича келишиб олдилар", – деб ёзган "Курсив".
Мавзуга оид
09:45 / 13.06.2026
Эроннинг миллиардлаб долларлик маблағлари атрофида баҳс кучайди
14:06 / 25.05.2026
БАА билан “Сифатли давлат бошқаруви” дастури йўлга қўйилади
17:39 / 22.05.2026
Шавкат Мирзиёев Миллий китобхонлик ҳаракатига старт берди
14:31 / 22.05.2026