Ўзбекистон | 11:28 / 31.01.2025
730
2 дақиқада ўқилади

Давлат фармацевтика маҳсулотлари экспортини рағбатлантиради

Президент фармони билан фармацевтика тармоғини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига қўшимча вазифалар юкланди:

  • биологик фаол қўшимчалар ва косметика маҳсулотлари индустриясини ривожлантириш;
  • маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда ҳудудий фармацевтика корхоналарининг инвестиция лойиҳаларини мониторинг қилиш ва ҳисобини юритиш;
  • фармацевтика соҳасини рақамлаштириш ва ахборот дастурларини жорий этиш.

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" томонидан хорижий валютада қайд этилган референт нархлар қуйидаги ҳолларда автоматик равишда (тадбиркор мурожаатисиз) қайта кўриб чиқилади:

  • хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 3 фоиз юқори бўлса - ҳар йилнинг январ ва июл ойларида;
  • хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан қиймати дори воситасига қайд этилган охирги қийматдан 5 фоиз юқори бўлса - муддатидан аввал.

Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фармацевтика корхоналарининг барқарорлик рейтинги асосида қуйидагилар назарда тутилади:

  • маҳаллий корхона – ишлаб чиқарувчиларнинг дори воситаларидан бирини АҚШнинг Food and Drug Administration (FDA) ташкилотида ёки Европа Иттифоқининг European Medicines Agency (EMA) ташкилотида рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 100 фоизи рўйхатдан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг қоплаш;
  • маҳаллий корхона – ишлаб чиқарувчиларнинг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи рўйхатдан ўтказилганини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этгандан сўнг қоплаш.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти