Эрон ядровий ихтироларини космик дастур номи остида яшириб келмоқда — ОАВ
Бир неча ой давомида тўпланган маълумотлар Шоҳруд ва Семнандаги объектларда ядровий жанговар каллакларни яратиш устидаги ишлар фаоллашганини кўрсатган.
Эрон Мудофаа вазирлигининг ядровий ривожланишга масъул ҳисобланган Махфий агентлиги мамлакат космик дастури объектларида фаолият юритади. Бу ҳақда Париждаги Эрон миллий қаршилик кенгаши ҳисоботига таяниб Fox News телеканали хабар берди.
«Бир неча ой давомида тўпланган маълумотлар Эрон мудофаа инновациялари ва тадқиқот ташкилоти Шоҳруд ва Семнандаги объектларида ядровий жанговар каллакларни яратиш устидаги ишларни фаоллаштирганини кўрсатди», — дейилади ҳисоботда. Таъкидланишича, ушбу объектлар авваллари фақат космик ихтиролар билан шуғулланади дея ҳисоблаб келинган.
Ҳисоботда, шунингдек, 2024 йил сентябрда Теҳрон Chamran-1 разведка сунъий йўлдошини учиришда фойдаланган Qaem-100 ташувчи ракетаси ҳам тилга олинган. Маълумотларга кўра, у ядровий каллакни ҳам ташишга қодир.
Семнан космодромидаги иккинчи объектда Simorgh типидаги суюқ ёнилғида ишловчи двигателга эга ракеталарни яратиш ишлари олиб борилади — у оғир сунъий йўлдошларни орбитага олиб чиқишга қодир. Аммо ташкилотнинг ҳисоблашича, улардан ядровий зарядларни етказишда ҳам фойдаланиш мумкин.
Axios’нинг қайд этишича, Жо Байден президентлиги даврида Эроннинг ядровий дастури «сезиларли даражада олдинга силжиган». 2023 йил декабр охирларида МАГАТЭ Эрон 60 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқариш суръатини оширганини маълум қилганди (ядровий қурол учун 90 фоизгача бойитилган уран керак бўлади). 2024 йил баҳорда Байден администрацияси ядровий тадқиқотлардан «жиддий хавотири» бўйича огоҳлантириш юборган. Шу билан бирга Эрон ядровий қурол яратмоқчи эканини рад этиб келади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Украина ва Россия ўртасидаги музокаралар бўйича янги баёнот берди
Жаҳон | 23:40 / 12.06.2025
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02 / 12.06.2025
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01 / 12.06.2025
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28 / 12.06.2025
Мавзуга оид

21:01 / 12.06.2025
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?

19:27 / 12.06.2025
ХАЭА 20 йил ичида биринчи марта Эрон ядровий мажбуриятларига риоя қилмаётганини тан олди

10:20 / 12.06.2025
АҚШ Эрон билан ортаётган кескинлик фонида Ироқдаги элчихонаси ходимларини эвакуация қилмоқда

17:45 / 09.06.2025