Киев Нидерландиядан F-16'нинг яна бир партиясини кутмоқда
Украина Нидерландиядан F-16 кўп мақсадли енгил қирувчи самолётларининг навбатдаги партияси етказиб берилишини кутмоқда, деди мудофаа вазири Умеров нидерландиялик ҳамкасби билан учрашувдан сўнг.

Фото: AFP
Украина Нидерландия 2025 йилда тўртинчи авлод F-16 кўп мақсадли енгил қирувчи самолётларининг яна бир партиясини етказиб беришини кутмоқда. Бу ҳақда 31 январ, жума куни Украина мудофаа вазири Рустем Умеров Facebookʼда маълум қилди. У Ҳаагада нидерландиялик ҳамкасби Рубен Брекелманс билан учрашув ўтказди.
Учувчилар – муҳандис-техник ходимларни тайёрлашни давом эттирмоқдамиз. Нидерландия авиация инфратузилмамиз ва имкониятларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаб, ҳаво кучлари коалициясида муҳим рол ўйнайди, деди Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари.
Иккинчи устуворлик — дронлар
Киев учун F-16 дастуридан кейин иккинчи устувор вазифа дронларни олишдир. «Биз аввалроқ эълон қилинган 400 миллион еврони тақсимлашни, шунингдек, узоқ масофали имкониятлар бўйича кенг кўламли қўшма лойиҳаларни тайёрлашни мувофиқлаштирдик», — дея қўшимча қилди украиналик вазир.
Шунингдек, кун тартибида артиллерия ўқ-дорилари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва тўхтатувчи ракеталар бор. Киев Нидерландия билан қўшма мудофаа корхоналарини ривожлантиришга ҳам тайёр. «Биз ёрдам олиш, ундан жанг майдонида самарали фойдаланиш ва операцияларни қўллаб-қувватлаш бўйича режаларни синхронлаштирдик», — дея хулоса қилди Умеров.
Мавзуга оид

13:57 / 23.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор

15:17 / 22.03.2025
Германия Бундестаги қўмитаси Киевга 11 млрд евролик ёрдамни маъқуллади

08:51 / 20.03.2025
Киев: Россия қуролли кучлари Украинага йирик ҳаво ҳужумини амалга оширмоқда

08:53 / 17.03.2025