Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Малайзияга боради
Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4–5 феврал кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Ташриф доирасида Куала-Лумпур шаҳрида Анвар Иброҳим билан икки томонлама музокаралар, Малайзиянинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар, қўшма бизнес форуми ва бошқа тадбирларда кўзда тутилган.
Бўлажак олий даражадаги музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон-Малайзия дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш ҳамда амалий ҳамкорликни, шу жумладан, савдо, инвестициялар, инновациялар, технологик кооперация, нефть-кимё, электроника, «яшил» энергетика, «ақлли» қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа кўплаб устувор йўналишларда кенгайтириш масалалари ўрин олган. Маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Етакчилар халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларини ҳам кўриб чиқадилар.
Саммит якунида икки давлат ўртасидаги кенг кўламли шерикликни янада ривожлантиришга қаратилган қўшма баёнот ва салмоқли битимлар тўплами қабул қилиниши режалаштирилган.
Ташриф арафасида Малайзияда бир қатор муҳим тадбирлар ўтказилмоқда, дейилади хабарда.
Хусусан, етакчи таҳлил марказлари ва тадқиқот тузилмаларининг учрашуви бўлиб ўтди. Яқин кунларда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданий мероси тақдимотлари, икки мамлакат етакчи олий таълим муассасалари ректорлари форуми ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
Маълумот учун, ўтган йилнинг 17–19 май кунлари Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Ўзбекистонга расмий ташриф билан келганди.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
08:18 / 05.05.2026
Зироат Мирзиёева Малайзия қироличаси билан учрашди
12:54 / 02.04.2026