Ўзбекистоннинг Британиядаги элчиси Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди
Учрашувда «Манчестер Сити»да тўп сураётган ёш ўзбекистонликнинг футболдаги карераси, ўзбек диаспорасининг қўллаб-қувватлови ва келажакдаги режалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов «Манчестер Сити» футбол клубида топ суришни бошлаган Абдуқодир Ҳусанов билан учрашди, деб хабар беради «Дунё» агентлиги.
Қайд этилишича, учрашувда ёш ўзбекистонликнинг футболдаги карераси, ўзбек диаспорасининг қўллаб-қувватлови ва келажакдаги режалар муҳокама қилинган.
Элчи Абдуқодир Ҳусанов ўзбек футболнинг фахрига айланганини таъкидлаб, унинг энг кучли лигалардан биридаги йўли ёш авлодни илҳомлантиришига ишонч билдирган. Ўз навбатида, футболчи Ўзбекистонни жаҳон ареналарида шараф билан намоён этиш учун янада кўпроқ меҳнат қилишга ваъда берган.
Шунингдек, учрашувда Ўзбекистонда футболни ривожлантиришга ва ёш иқтидорларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ижтимоий лойиҳалар ҳам муҳокама қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев январ охирларида Бирлашган Араб Амирликларига қилган сафари чоғида «Манчестер Сити» клуби эгалари саналмиш Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашган эди. Ўзбекистон президенти Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён билан учрашувда Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» клубига ўтиши ҳақида ҳам суҳбатлашган.
Маълумот учун, Ҳусанов Англия Премер-лигасида тўп сурадиган илк ўзбек футболчисига айланди. У трансфер борасида ҳам ўзбек футболчиларининг рекордини янгилади.
Тавсия этамиз
Кредит олишга тақиқ ва Freeze хизмати: уларнинг фарқи нима?
Жамият | 09:02 / 26.06.2025
Имтиҳон яқин: бу йил абитуриентларни нималар кутяпти? – энг муҳим саволларга расмийлардан жавоблар
Ўзбекистон | 12:11 / 25.06.2025
Эроннинг амалдаги сиёсий тизими. У қандай пайдо бўлганди?
Жаҳон | 19:30 / 24.06.2025
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Саида Мирзиёева оммавий ахборот воситалари ходимларини табриклади
Жамият | 18:10
-
ЕОИИ билан манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш иқтисодий сиёсатимизнинг устувор йўналиши – президент
Ўзбекистон | 17:25
-
“Навоийуран” London Stock Exchange’да 300 млн долларлик евробонд жойлаштирди
Ўзбекистон | 17:00
-
Россия Украинадаги энг йирик литий конларидан бирини эгаллади – ОАВ
Жаҳон | 16:48
Мавзуга оид

20:34 / 18.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧда кўпчиликка нотаниш бўлган 11 истеъдод. Кимлар турнир кашфиёти бўлиши мумкин?

18:11 / 14.06.2025
Клублар ўртасидаги ЖЧ бошланмоқда: унда кимлар иштирок этади?

20:39 / 28.05.2025
Абдуқодир Ҳусанов уйланди

23:01 / 17.05.2025