Тожикистондаги колонияда маҳбуслар қочишга уриниб, қўриқчиларга ҳужум қилди
Пичоқлар билан қуролланган тўққиз нафар маҳбус уч қўриқчини оғир жароҳатлаган. Исёнчиларга қарата ўт очилиб, уч нафари йўқ қилинди, қолганлари қўлга олинди.

Иллюстратив фото: Anadolu Agency
Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳридаги қаттиқ тартибли колонияда 3 феврал куни 9 нафар маҳбус қочишга уринди. Улар қўлбола қуроллардан фойдаланиб муассаса қўриқчиларига ҳужум қилган. Бу ҳақда Тожикистон Адлия вазирлиги Жиноят-ижроия бош бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар марказига таяниб, “Ховар” хабар бермоқда.
Ҳужум оқибатида колониянинг уч нафар ходими оғир тан жароҳати олган.
“Маҳбуслар муассаса маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмай, қўлбола ўткир ва тиғли темир пичоқлардан фойдаланган ҳолда, ҳеч қандай шикоят ва шартларсиз ўз жиноий ҳаракатларини давом эттирди. Улар муассаса қўриқчи аскарларини ўлдиришга ва қочиб кетишга уринди”, — дейилади хабарда.
Қўриқчилар қонун ва хизмат йўриқномаларига мувофиқ чора кўрган ҳамда ҳужум қилганларга қарши ўт очган. Оқибатда уч нафар жиноятчи ўлдирилган, қолганлари қўлга олинган.
Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилгани, уларнинг саломатлиги “нормада” экани айтилмоқда.
Муассасани қўриқлаш ва ҳимоя тизими тўлиқ тикланган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил май ойида айнан шу муассасада маҳбуслар исён кўтарганди: пичоқ ва кесувчи асбоблар билан қуролланган 30 нафар маҳбус муассасанинг 3 нафар ходимини гаровга олиб, сўнгра уларни ўлдирган. Сўнг улар бошқаларни қўрқитиш мақсадида яна беш нафар маҳкумни қатл этган.
Қўзғолон бостирилиб, исён ташкилотчилари хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинган.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Европа учта муаммо исканжасида қолди — Раббимов
Жаҳон | 21:00 / 31.03.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. «Барселона» «Атлетико»ни яримфиналда қолдириб кетди. Финалда «Эл Класико» бўлади
Спорт | 02:38
-
NASA космик кемаларни ҳимояловчи янги технологияни синовдан ўтказди
Фан-техника | 01:07
-
Атлантика океанида 6,5 тонна кокаин ортилган сувости кемаси тўхтатиб қолинди
Жаҳон | 00:35
-
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди
Жаҳон | 23:40 / 02.04.2025
Мавзуга оид

20:07 / 02.04.2025
АҚШ Хўжанд декларацияси ва чегараларнинг туташ нуқтаси бўйича шартномани олқишлади

16:17 / 31.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон дўстлиги тимсоли очилди

20:57 / 26.03.2025
Бош прокуратура Пискендаги колонияда асоссиз интизомий жазога тортилган маҳкум иши бўйича маълумот берди

12:17 / 26.03.2025