Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Боку AZAL лайнерини уриб туширган "Панцир" ракетасини аниқлади
Озарбойжон ҳукуматида AZAL самолётини уриб туширган "Панцир-С" тизимидан Россия ракетасининг парчаси бор, деди Reuters агентлигига Бокудаги расмий. Республика Транспорт вазирлигининг билдиришича, парчалар ҳали ҳам текширилмоқда.
Озарбойжон ҳукумати 25 декабр куни "Озарбойжон ҳавойўллари" (AZAL) самолётини уриб туширган "Панцир-С" тизимидан Россия ракетасининг парчасини аниқлади. Бу ҳақда 4 феврал, сешанба куни Бокудаги юқори мартабали амалдорга таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
«Озарбойжон томонида «Панцир-С» ракетасининг бўлаги бор, у самолётдан олинган ва халқаро экспертиза давомида аниқланган», — деди исмини ошкор қилмаслик шарти билан у.
Аввалроқ Қозоғистон Транспорт вазирлиги самолёт ҳалокати бўйича 53 бетлик ҳисоботни эълон қилган эди. Унда айтилишича, самолёт фюзеляжидаги «кўп сонли шикастланишлар» «ташқи нарсаларнинг кириб боришини» кўрсатади. Ҳужжатда "Панцир-С" тизими ёки бирон бир ракета ҳақида гапирилмаган.
Озарбойжон Транспорт вазирлиги: Парчалар ҳали ҳам текширилмоқда
Озарбойжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги Reuters агентлигига ҳисоботни изоҳлар экан, самолёт парвозга тўлиқ яроқли, аммо «ташқи объектлар» таъсиридан шикастланганини билдирди.
«Фюзеляжнинг шикастланган жойларида самолётга тегишли бўлмаган бегона объектлар топилди ва олинди; уларнинг фотосуратлари дастлабки ҳисобот матнида жамоатчиликка тақдим этилди. Топилган бегона нарсаларни аниқлаштириш учун келажакда қўшимча экспертиза ўтказиш режалаштирилмоқда», — дея қўшимча қилди Озарбойжон Транспорт вазирлиги маҳаллий Axar порталига берган изоҳида.
Мавзуга оид
19:20 / 15.04.2026
Россия ва Озарбойжон AZAL самолёти ҳалокати оқибатлари «ҳал этилганини» эълон қилди
18:11 / 22.03.2026
Бокуда XV асрга оид “Бухоро карвонсаройи” реставрациядан сўнг очилди
13:41 / 17.03.2026
Бокуда франциялик шахс жосуслик айби билан 10 йилга ҳукм қилинди
09:56 / 27.12.2025