Дания «соядаги флот» танкерларини текширади
Дания «нефт ташувчи эски кемалар фаолияти»га жавобан атроф-муҳит, юк ташиш ва денгизчилар учун хавф туғдирадиган танкерларни текширишни бошлайди. У илгари бундай қилмаган эди.

Фото: Getty Images
Дания атроф-муҳит, юк ташиш ва денгизчилар учун хавф туғдириши мумкин деб ҳисоблаган танкерларга хавфсизлик чораларини кучайтиради. Бу ҳақда қироллик денгиз бошқармаси сайтида 5 феврал, чоршанба куни чоп этилган баёнотда айтилган. Департамент бу қарорни «Дания бўғозлари орқали нефт ташувчи эски кемалар фаолияти»га жавобан қабул қилганини таъкидлади.
«Портнинг давлат назорати танкерларга қаратилган, чунки танкерларнинг шикастланиши ёки ҳалокати билан боғлиқ авария хавфсизлик, соғлиқ ва атроф-муҳит учун айниқса жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин», — дейилади баёнотда.
Россиянинг «соядаги флоти» хавфсизликка таҳдид сифатида кўрилмоқда
Киев Иқтисодиёт мактаби томонидан 650 дан ортиқ кема атрофида баҳоланган Россиянинг «соядаги флоти» 2024 йилда нафақат Россия нефтини ноқонуний ташиш, балки Болтиқ денгизидаги инфратузилмага етказилган зарар туфайли ҳам диққат марказида бўлди.
Хусусан, «соядаги флот» кемаларидан бири 2024 йил охирида Финландия кўрфазида Estlink-2 сувости алоқа кабелини атайлаб шикастлаганликда гумон қилинган. Шунинг учун ҳам Европа ҳарбийлари, разведка хизматлари ва сиёсатчилари Россиянинг «соядаги флоти»ни хавфсизликка жиддий таҳдид деб билишади.
Бундан ташқари, 4 феврал, сешанба куни Германиянинг NDR ва WDR телеканаллари хабар берган халқаро журналистлар консорциуми томонидан ўтказилган суриштирув натижалари шуни кўрсатдики, «соядаги флот» авваллари АҚШ ва Европа компанияларига тегишли бўлган 230 та танкерни ўз ичига олади. Бу кемаларнинг барчаси Украинада уруш бошланганидан кейин Москвага сотилган.
Мавзуга оид

23:15 / 01.07.2025
Дания аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни қайтарди

15:23 / 01.07.2025
Данияда Писториус Болтиқбўйининг хавфсизлиги муҳимлигини таъкидлади

22:06 / 27.06.2025
Данияда фойдаланувчиларга дипфейкларга қарши курашиш ҳуқуқи берилади

12:22 / 16.06.2025