Тошкентда 1 сотих ер нархи 352 млн сўмни ташкил этди
Тошкентдаги бир сотих ер нархи Тошкент вилоятидаги ер участкаси нархидан (100 млн сўм) 3,5 баравар юқори.
Марказий банк 2024 йилнинг тўртинчи чораги якунлари бўйича кўчмас мулк бозори таҳлилини эълон қилди.
Бирламчи бозорда нархлар ўтган йил якунларига кўра, сўмда 11,4 фоизга, долларда 6,7 фоизга ошган. Иккиламчи уй-жойлар нархи нисбатан паст суръатларда ўсди: уй-жойларни қайта сотишнинг сўмдаги индекси 6,3 фоизга, доллардаги индекси 1,8 фоизга кўтарилди.
Ижара тўловларининг ўсиш суръатлари 2024 йил давомида пасайиш тенденциясини сақлаб қолди. Хусусан, Тошкентда ижара тўловлари пасайишда давом этди (миллий валютада — 8,2 фоиз).
Тўртинчи чоракда нархларнинг ўсиши, 2024 йилнинг биринчи ярмида пасайгандан сўнг, Тошкент (сўм индекси 7 фоизга ошди), Самарқанд ва Навоий вилоятларида (+3,4 фоиздан) қайд этилди. Хоразм вилоятида эса уй-жой ижараси сезиларли даражада ошди (+21,5 фоиз).
Тошкент шаҳрида ер участкалари сегментида 1 сотих ернинг қиймати ўтган йили 352 млн сўмни ташкил этди. 2024 йилнинг биринчи ярмида ер нархи пасайган бўлса, иккинчи ярмида барқарорлашди.
Тошкентдаги бир сотих ер нархи Тошкент вилоятидаги ер участкаси нархидан (100 млн сўм) 3,5 баравар юқори.
Бундан ташқари, пойтахт ҳамда Тошкент ва Самарқанд вилоятлари ўртасидаги иккиламчи уй-жойлар қийматидаги тафовут мос равишда 1,8 ва 1,5 баробарни ташкил этади.
Мавзуга оид
17:03 / 11.02.2025
Тошкентда бегона бола билан мулоқот қилишга уринган руҳий хаста аёл ушланди
07:24 / 11.02.2025
Тошкентда 8 кг гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган шахс ушланди
20:30 / 10.02.2025
Тошкентликларни ҳақоратлаган талаба қиз 10 суткага қамалди
19:32 / 10.02.2025