Брюсселда бир ҳафтада ичида тўртинчи отишма юз берди
Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Полиция версиясига кўра, ҳудудда наркотўдалар ўртасида кураш кетаётган бўлиши мумкин.

Фото: The Brussels Times
Белгия пойтахти ҳудудига кирувчи Петербос коммунасида содир бўлган отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда коммуна мэри Фабрис Кумпс маълум қилди, деб ёзади The Brussels Times.
Полиция маълумотларига кўра, отишма Петербосдаги турар-жой мажмуасининг 14-блоки яқинида содир бўлган. Ҳалок бўлган фуқаронинг шахси ҳозирча аниқланмаган, ҳолат бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда, ҳодиса жойида тергов судялари ва криминалист экспертлар ишлаяпти.
Бу Брюсселда уч кун ичида содир бўлган тўртинчи отишма. Полиция мазкур ҳолатлар наркотўдалар ўртасидаги кураш билан боғлиқлигини истисно этмаяпти.
Вазият кескинлашгани фонида Белгия ички ишлар ва адлия вазирлари Брюсселдаги полициячилар шайлиги кучайтирилиши ҳамда ноқонуний қурол савдосига қарши кураш фаоллаштирилишини эълон қилди.
Андрелахт мэри федерал ҳукуматдан жиноий тўдаларни йўқ қилиш учун қўшимча ресурслар тақдим этишни сўради. Брюсселда йилдан йилга гиёҳванд моддалар савдоси ва унга боғлиқ отишмалар ортиб бормоқда, аммо бу турдаги жиноий фаолият ўтган йилдан бошлаб янада кучайган.
Эслатиб ўтамиз, 4 феврал куни Швеция марказий қисмида, пойтахт Стокҳолмдан 200 км ғарбдаги Эребру шаҳрида болалар мактаби билан ёнма-ён жойлашган катта ёшлилар учун ўқув марказида отишма рўй берган ва ҳодиса оқибатида 11 киши ҳалок бўлган эди.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди
Жаҳон | 20:01
-
Чирчиқда спиртли ичимлик олди-сотдиси сабаб юз берган жанжал оқибатида фуқаро вафот этди
Жамият | 19:51
-
ЎзКейсСервис замонавий сервис марказлари ва рақамлаштириш тизими: Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлашда янги босқич
Ўзбекистон | 19:00
-
"БМТ эскирди, халқаро ҳамжамият муаммолар олдида ожиз" - Туркия элчиси
Ўзбекистон | 18:57
Мавзуга оид

10:18 / 31.03.2025
Мурманскда номаълум шахс кўп қаватли уйнинг томидан ўт очди

19:46 / 09.03.2025
Оқ уй яқинида отишма содир бўлди

22:26 / 02.03.2025
Москва вилоятидаги савдо марказида отишма юз берди. Уч киши жароҳат олди

10:51 / 05.02.2025