Жаҳон | 11:40 / 08.02.2025
3572
3 дақиқада ўқилади

Кремл Бокудаги Рус уйи ёпилишини тасдиқлади

Кремл Бокудаги Рус уйининг ёпилишини тушунмовчилик деб ҳисоблайди ва вазиятни мулоқот орқали ҳал қилиш мумкинлигига умид қилади, деди Владимир Путиннинг матбуот котиби.

Фото: Севиндж Абдуллаева/ ТАСС

Кремл Озарбойжоннинг Бокудаги Рус уйини ёпиш қароридан афсусда ва бу вазиятни давлат раҳбарлари даражасида ҳал қилишни режалаштирмоқда. «Биз буни икки томонлама алоқалар орқали ҳал қилиш мумкин бўлган тушунмовчилик, деб ҳисоблаймиз», деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 7 феврал, жума куни бўлиб ўтган брифингда. «Биз бу масала икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мулоқотда кўтарилиши мумкинлигини истисно қилмаймиз», — деди Песков.

Бир кун аввал Озарбойжоннинг Report.az нашри манбаларига таяниб, Россия маданиятини хорижда тарғиб қилувчи ва хусусан Бокудаги Рус уйини бошқарадиган Россотрудничество федерал агентлиги ўз фаолиятини тўхтатгани ҳақида Озарбойжон ҳукуматидан расмий билдиришнома олганини хабар қилди. Нашр суҳбатдошлари расмийларнинг қарорини Озарбойжон ташқи ёрдамга муҳтож эмаслиги билан изоҳлади, «айниқса, агар у ношаффоф схемалар асосида ва тузилиши аниқ разведка характерига эга бўлган ташкилотлар орқали тақдим этилса».

Россотрудничество раҳбари Евгений Примаковнинг айтишича, Озарбойжон ТИВ Бокудаги Рус уйини юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмагани учун фаолиятини тўхтатишга чақирган. Россия Ташқи ишлар вазирлиги Рус уйи билан «вазиятни ҳал қилиш устида ишламоқда», дея қўшимча қилди Примаков. Унинг сўзларига кўра, Рус уйи ижарага олган биноларни бир ярим ой ичида бўшатишга мажбур бўлади, чунки эгаси уни зудлик билан сотиш ниятини эълон қилган.

Озарбойжон Бокудаги Рус уйини ёпилиши ҳақида хабардор қилди

Хорижда рус маданиятини тарғиб қилувчи ва, хусусан, Бокудаги Рус уйи (рус маданият маркази)ни бошқарадиган Россотрудничество федерал агентлиги Озарбойжон ҳукуматидан фаолияти тўхтатилгани ҳақида расмий билдиришнома олди, деб хабар берди Report.az маҳаллий нашри 6 феврал куни манбаларга таяниб.

«Озарбойжоннинг ўзи донорга айланди ва ташқи ёрдамга муҳтож эмас, айниқса, агар у ноаниқ схемалар асосида ва тузилмаси аниқ разведка характерига эга бўлган ташкилотлар орқали тақдим этилса», — дея изоҳлади нашр манбалари. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)га нисбатан ҳам худди шундай қарор қабул қилинган.

Мавзуга оид