Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юк машиналари импортига имтиёзлар 2028 йилгача узайтирилади
«Евро-5» ва ундан юқори экологик стандартларга жавоб берадиган юк машиналари яна уч йил давомида божхона божлари ва утилизация йиғимларидан озод қилинади.
Президент Шавкат Мирзиёев 7 феврал куни бўлиб ўтган йиғилишда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирларини маълум қилди.
Маҳаллий экспедиторларнинг халқаро юк ташишдаги улушини ошириш мақсадида улар ҚҚС тўлашдан озод этилди. Натижада Транспорт вазирлиги жорий йилда уларнинг улушини 25 фоизга, 2026 йилгача эса 50 фоизга ошириши керак.
«Евро 5» ва ундан юқори экологик стандартларга жавоб берадиган юк машиналари 2021 йил августидан 2025 йил 1 январигача божхона божлари ва утилизация йиғимларидан озод этилганди. Президент мазкур имтиёзни яна уч йилга (2028 йилгача) узайтиришни маъқуллади.
Шавкат Мирзиёев масъул мутасаддиларга хусусий авиакомпаниялар билан ҳамкорликда Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термизга парвозлар сонини икки баробар ошириш, шунингдек, жорий йилда ҳаво қатновлари ҳажмини камида 20 фоиз кўпайтириш, 15 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишни топширди.
Давлат раҳбари Тошкент, Янгийўл, Чиноз ва Сирдарё туманлари ўртасида қатновчи замонавий электропоезд қатновини тезлаштириш зарурлигини ҳам таъкидлади.
Мавзуга оид
14:26 / 28.05.2026
1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
20:10 / 25.05.2026
Ўзбекистон Қирғизистон кўмирининг асосий харидори бўлиб қолмоқда
09:44 / 23.05.2026