Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода 3,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
Когон туманида жойлашган МЧЖ ишчиси иссиқхонани табиий газ тармоғига яширин равишда улаб олган ва 3,7 млрд сўмлик газни талон-торож қилган.
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Бош прокуратура томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган тадбирлар давом эттирилмоқда, деб хабар беради идора матбуот хизмати.
Хусусан, Бухоро вилояти Когон туманидаги «К.Э.С.С.» МЧЖ иш юритувчиси И.М. жамиятга қарашли иссиқхонани табиий газ тармоғига яширин равишда улагани аниқланди. Оқибатда у 3,7 миллиард сўмлик табиий газни талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият иш юритувчиси И.М. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент маълумотларига кўра, 2024 йилда ўтказилган тадбирлар давомида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 1200 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Уларда жами 600 миллиард сўмлик зарар етказилган.
Мавзуга оид
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026
Ўзбекистонда жорий йилда 4,3 млрд кВт соат электр ва 2,8 млрд метр куб газни тежаш мақсад қилинди
17:40 / 30.04.2026
Бухородаги тарихий мажмуа олдида ноқонуний тарғибот: ММА турнири баннерида онлайн қимор ўйини логотипи ҳам бор
09:15 / 30.04.2026