Жамият | 17:12 / 10.02.2025
3563
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда болаларга лицензиясиз хизмат кўрсатган шифохона аниқланди

Рақобат қўмитасига мурожаат қилган фуқаро пойтахтдаги клиникалардан бири сифатсиз хизмат кўрсатганини билдирган. Ўрганиш давомида ушбу шифохона болалар терапевтик стоматологияси бўйича лицензияга эга эмаслиги маълум бўлган.

Тошкент шаҳрида болаларни лицензиясиз даволаган шифохонага чора кўрилди, деб хабар беради Рақобат қўмитаси.

Қайд этилишича, қўмитага фуқаро Ш.Г. фарзандлари ва аёлини «Nazar medical» МЧЖга тишларини даволатишга боргани ва бир неча куни муолажа қилингани, бироқ хизмат сифатсиз кўрсатилгани натижасида пломбалари тушиб кетгани сабабли тўланган пул маблағларини қайтариш ва чора кўришни сўраб мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат «Nazar medical» МЧЖни жалб этган ҳолда ўрганилганда, корхона томонидан истеъмолчига хизмат кўрсатилгани, хизматлар эса амалдаги талабларга мувофиқ бажарилгани маълум қилинган.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли орган Соғлиқни сақлаш вазирлигини жалб этган ҳолда ўрганишлар давом эттирилганда, вазирлик томонидан болалар терапевтик стоматологияси ихтисослиги бўйича тиббий фаолиятга лицензия берилмагани аниқланган.

Шунингдек, клиника томонидан фуқаронинг фарзандига тегишли тиббий ҳужжатлар тақдим этилмагани, беморга кўрсатилган стоматологик тиббий хизмат даволаш клиник протоколларга мос равишда амалга оширилмагани ҳақида эксперт хулосаси берилган.

Шундан сўнг тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда лицензия талаблари бўйича чора кўриш учун ваколатли органга юборилиб, «Nazar medical» МЧЖга нисбатан аниқланган лицензия талаб ва шартларининг бузилиши билан боғлиқ камчиликларни бартараф этиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот тақдим этилиши бўйича қарор чиқарилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда