Хитойда янги оила қуриш ҳолатлари 45 йилдаги энг паст кўрсаткичга етди
Хитойда оила қуришлар сони камайишни давом этмоқда. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги демографик инқироз 2100 йилга бориб ХХР аҳолисининг икки баробарга қисқаришига олиб келади.

Фото: Getty Images
Хитойда ўтган йили оила қуриш кўрсаткичи 6,1 миллионгача камайди — бу 1980 йилдан бери қайд этилган (7,2 миллион) энг паст кўрсаткичдир. Бу ҳақда Фуқаролик ишлар вазирлиги статистикасига таяниб, SCMP хабар берди.
Қайд этилишича, мамлакатда турмуш қуриш ҳолатлари 2023 йилга нисбатан 20,5 фоизга камайган. Шу билан бирга, 2024 йил давомида ажрашишлар сони 1,1 фоизга (2,82 миллион) ортган.
Статистикага кўра, юз йиллик бошида Хитойда оила қуришлар сони кескин ошган: 2005 йилда — 8,2 миллион, 2007 йилда — 9,9 миллион, 2009 йилда — 12,2 миллион, 2011 йилда — 13 миллион ва 2013 йилда — 13,4 миллион. Шундан кейин мазкур кўрсаткич камайишни бошлаган ва бу ҳозирга қадар давом этмоқда. Биргина 2023 йилда ижобий динамика қайд этилган, аммо кейин пасайиш яна давом этган.
Мустақил демограф Хэ Яфунинг прогнозларига кўра, мамлакатда деярли барча чақалоқлар ўзаро оила қурган жуфтликлар томонидан дунёга келтирилиши сабаб туғилиш даражаси жорий йилда ҳам камайишда давом этади.
БМТ ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги демографик инқироз 2100 йилга бориб Хитойнинг ҳозир 1,4 миллиард аҳолисининг икки баробарга — 639 миллионгача қисқаришига олиб келади.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Британия молия ташкилоти Ўзбекистондаги хусусийлаштириш лойиҳаларида иштирок этади
Иқтисодиёт | 15:52
-
Франция Исроилдан Madleen бортида ушланган французларни зудлик билан озод этишни талаб қилди
Жаҳон | 15:38
-
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 50 млрд долларга етди
Иқтисодиёт | 15:34
Мавзуга оид

12:10 / 30.05.2025
Ўзбекистон ҳудудлари бўйича аҳолининг ўртача ёши очиқланди

11:34 / 30.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди

19:30 / 25.05.2025
Россиялик олигарх мамлакатда пенсияни бекор қилиш таклифи билан чиқди

09:50 / 24.05.2025