Озарбойжон Николай Валуев мамлакатга киришини тақиқлади
Ҳозирда депутат бўлган собиқ боксчи Бокудаги Россия уйи ёпилаётгани ҳақидаги хабарга кескин муносабат билдирганди. Энди у Озарбойжонда персона нон грата ҳисобланади.

Фото: Александр Глуз
Озарбойжон ТИВ матбуот котиби Ойхон Ҳожизода ҳукумат Россия Давлат думаси депутати, собиқ боксчи Николай Валуевнинг мамлакатга киришини тақиқлаганини маълум қилди.
«Николай Валуевнинг Озарбойжон ҳамда унинг халқига нисбатан ҳақоратли ва таҳдидга тўла баёнотини мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Шу боис унинг исми Озарбойжон Республикасига кириш тақиқланган шахслар рўйхатига киритилди», — дейди Ҳожизода.
Идора матбуот котибининг аниқлик киритишича, Николай Валуев «персона нон грата» рўйхатига киритилган биринчи россиялик депутат эмас. Бундан олдин Константин Затулин ва Виталий Милонов ҳам шу каби тақиққа учраган эди. «Мамлакатимизга қарши чиққан ушбу депутатларнинг барчаси ҳукмрон «Ягона Россия» партияси аъзолари эканини афсус билан қайд этиш жоиз», — дейди Ойхон Ҳожизода.
6 феврал куни Валуев ўз телеграм-каналида Бокудаги «Рус уйи»ни (рус маданият маркази) бошқарувчи «Россотрудничество» Озарбойжон ҳукуматидан ўз фаолиятини тўхтатиш тўғрисида расмий билдиришнома олгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.
«Мана „Россотрудничество“ уларга нимаси билан ёқмади? Ва буларнинг барчаси „халқлар дўстлиги“, таъсир доираси ва пантуркизм ҳақида. Айтиш мумкин бўлса, муносабатлар тозалигидан ташвишланиш. Маълумки, Россияда „Азерсотрудничества“га ўхшаш тузилма йўқ. Лекин кўп сонли „диаспоралар“ бор. Ва бу диаспоралар маданий алмашув ҳақида эмас. Кўпроқ пул ҳақида. Ва жуда катта пуллар. Бу пулларнинг ҳаммаси ҳам легал эмас. Уларга диққатлироқ бўлиш вақти келмадимикин? Диаспораларни назарда тутяпман», — дея ёзган Валуев.
Кейинроқ у яна бир пост эълон қилди, унда Россиянинг «шарқдаги ва осиёлик» қўшнилари «қайишқоқликни заифлик сифатида қабул қилаётгани» айтилади. Унинг фикрича, уларнинг Россиядаги таъсири — «бу диаспоралар, кўпинча кенг қамров ва имкониятларга эга бўлган етарлича норасмий тузилмалардир».
«Хотиржамлик билан, Россиямиз давлат ичкарисидаги сиёсий ва кучишлатар тузилмалар қўлловини билган ҳолда сўкинишлар ва бақир-чақирларсиз бу шоблу-облуларнинг барчасини қонун элагидан ўтказамиз. У ерда эса ноқонуний миграция ҳам, солиқлардан қочиш ҳам, рейдерлик ва бошқа қизиқарли нарсалар ҳам бор», — деган депутат (муаллиф имлоси сақланиб қолган).
Январ ойи охирида BakuTV Бокудаги «Рус уйи» ниқоби остида Россия махсус хизматлари иш олиб бораётгани ҳақида хабар тарқатганди. Маҳаллий расмийларга кўра, 1997 йилда ташкил этилган ушбу марказ юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтмаган. Феврал ойи бошида «Россотрудничество» федерал агентлиги Озарбойжон ҳукуматидан хорижда рус маданиятини тарғиб қилувчи Бокудаги Россия уйи фаолияти тўхтатилгани ҳақида расмий билдиришнома олган. Шундан кейин Озарбойжон элчиси Раҳмон Мустафоев Россия ТИВга чақирилиб, унга норозилик билдирилганди. «Россотрудничество» раҳбари Евгений Примаков ўз ишбилармонлик обрўсини ҳимоя қилиш учун судга даъво тайёрлаётганини билдирган.
Мавзуга оид

23:27 / 05.06.2025
Россияда инглиз тилидан IELTS имтиҳонини топширганларни қамаш бошланади

20:36 / 05.06.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

19:32 / 05.06.2025
Россияда барча ноутбукларга маҳаллий операцион тизим ўрнатиш мажбурияти юкланади

18:23 / 05.06.2025