Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салкам 580 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
Наманган вилоятида 579,7 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган оилавий корхона фош этилди, деб хабар бермоқда “Ўзэнергоинспекция”.
Фото: Ўзэнергоинспекция
Ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Наманган вилоят бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирида аниқланган.
Тўрақўрғон туманида жойлашган “А.А.С.Б” оилавий корхонасига қарашли ошхонада газ таъминоти билан шартнома тузмасдан ўзбошимчалик билан табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келаётгани аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра газ таъминоти корхонасига 579,7 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.
Мавзуга оид
08:53 / 18.03.2026
Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди
08:54 / 14.03.2026
Ҳудудлар кесимида корхона ва ташкилотлар сони очиқланди
10:53 / 12.03.2026
Электр ва газга ноқонуний уланганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
21:04 / 10.03.2026