Зеленский: Россия Беларусга 100 минг аскар юборишга тайёрланмоқда
Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, 2022 йилда Украинага уюштирилган ҳужумдан олдин бўлгани каби Россия қўшинлари Беларусга ҳарбий ўқувлар баҳонасида жўнатилиши мумкин.

Фото: The Economist
Украина президенти Володимир Зеленский Россия ҳукумати Беларусга катта миқдорда қўшин юборишга тайёрланаётгани, улардан НАТО давлатларининг бирига ҳужум қилишда фойдаланилиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у The Economist’га берган интервюсида таъкидлаган.
«Уруш уйинга келмагунча, ҳеч ким унинг нима эканини тушунмаса керак деб ўйлайман. Ҳеч кимни қўрқитмоқчи эмасман. У келади. Мен шунчаки фактлар ҳақида гапираяпман. Бугун дунё Путинни секинлик билан, жуда секинлик билан тўхтатаётган бир пайтда, у келади. Ва бу факт», — дейди Зеленский.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у Украина махсус хизматларидан Владимир Путин тахминан 100 минг кишини қамраб оладиган 10-15 та дивизияни шакллантираётгани, улар 2022 йилда Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланишидан олдин бўлгани каби Беларусдаги ўқувларга жўнатилиши тўғрисида маълумот олган.
«У [Путин] олдингидек буни Украина чегарасидаги ўқувлар эканини айтади. Аммо ишонинг, бу ҳужумкор ҳаракатлари учун плацдармга тайёргарлик… У Украинага боришини сизга ким айтди? Ким сизга у Литвага, Полшага бормаслигини айтди?», — дейди Зеленский.
«Биз [ҳаракатсиз] турган пайтда у катта миқдордаги қўшинлар учун плацдарм тайёрлаётган бўлиши ва шунчаки шу плацдармни олиб бошқа йўналишга юриши мумкин. У Полшага боради, Литвага боради ва уларни босиб олади. Нега ҳеч ким бу содир бўлиши мумкин деб ўйламайди?», — дея қўшимча қилади Зеленский.
Аввалроқ, Германия мудофаа вазири Борис Писториус Россия қуролли кучларининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, 2029-2030 йилларда Россия НАТО давлатларига ҳужум қилишга уринишининг назарий имконияти сақланиб қолаётганини айтган эди.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04
-
Шимолий Кореяда қўққисдан интернет ишламай қолди
Жаҳон | 20:41
-
Фронтда «ўргимчак уруши», Оқ уйда «айрилиш куйи» – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:27
-
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади
Жамият | 19:35
Мавзуга оид

11:09 / 05.06.2025
Зеленский Украина қуролли кучлари қўмондонлигида ўзгаришлар амалга оширди

11:05 / 05.06.2025
Зеленский: Россия бутун дунёга нафратини билдиряпти

23:21 / 03.06.2025
НАТО Европа давлатларидан ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини беш баравар кучайтиришни сўрайди

14:23 / 03.06.2025