Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зўравонликка учраган аёл ярашиш муддатисиз ажрашиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги белгиланиши кутилмоқда.
11 феврал куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Қонунда оилавий (маиший) зўравонликдан жабр кўрганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ҳамда бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда.
Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги белгиланмоқда.
Никоҳдан ажратиш масаласи ўз вақтида ҳал қилинмаслиги айрим ҳолларда аёлларнинг ўз жонига қасд қилиши, бевақт ўлими каби аянчли оқибатларни келтириб чиқармоқда.
Бу норманинг амалиётга жорий этилиши мунтазам тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўлган низоли оилаларда оғир жиноятлар содир бўлишининг олдини олади. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши хотин-қизлар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга, уларнинг турар жой масалаларини қонуний ҳал қилишга хизмат қилади.
Мажлис сўнгида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Мавзуга оид
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
16:20 / 29.04.2026
Деновда «Шакки» лақабли зўравон бир йигитни уриб ўлдиргани айтилмоқда
08:19 / 28.04.2026
Ўзбекистонда ҳар минг оиладан 175 таси ажрашади – тадқиқот
17:40 / 25.04.2026