АҚШ ва Ҳиндистон ўзаро савдо ҳажмини икки баравар оширмоқчи
Моди Вашингтонда Трамп билан учрашди. АҚШ ва Ҳиндистон 2030 йилга бориб ўзаро савдо ҳажмини 500 миллиард долларга етказмоқчи.

Фото: AP
Қўшма Штатлар ва Ҳиндистон ўзаро савдо ҳажмини 2030 йилга бориб 500 миллиард долларга (478 миллиард евро) етказмоқчи. Бу ҳақда Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 13 феврал, пайшанба куни Вашингтонда АҚШ президенти Доналд Трамп билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Ҳамкорлик, биринчи навбатда, сунъий интеллект ва яримўтказгичларга, шунингдек, стратегик фойдали қазилмалар учун кучли таъминот занжирларини яратишга қаратилади, деб хабар беради Reuters.
Ҳиндистон Америка товарларига божларни камайтиришга тайёр, дейди Трамп. Шунингдек, у мамлакатлар ўртасидаги савдо камомадини камайтириш учун кўпроқ Америка нефт ва газини импорт қилади.
АҚШ Ҳиндистонга қурол сотишни кўпайтиради
Вашингтон бу йилдан бошлаб Ҳиндистонга қурол сотишни кўпайтиришни режалаштирмоқда. «Ҳиндистонга ҳарбий техника сотиш ҳажмини кўп миллиард долларга оширамиз. Шунингдек, Ҳиндистонга F-35 қирувчи самолётларини сотишга тайёрланяпмиз», деб ваъда берди Трамп. Бироқ, у аниқ саналарни айтмади. Бундай битимлар одатда бир неча йил давом этади, деб эслатади Reuters.
Ўнлаб йиллар давомида Россия Ҳиндистонга асосий қурол етказиб берувчилардан бири бўлиб қолди. Ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича федерал хизмат раҳбари ўринбосари Михаил Бабич 11 феврал куни ТАСС ахборот агентлигига Россия Ҳиндистон томони билан Россиянинг бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётини биргаликда ишлаб чиқаришга тайёрлигини маълум қилди.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
ЕЧЛда чоракфинал. «Реал» ва «Арсенал» ўйинида ким фаворит?
Спорт | 19:34 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европа Иттифоқи Трамп божларига қайтариладиган жавобни маъқуллади
Жаҳон | 19:40
-
Хитой АҚШ товарларига 84 фоизлик жавоб божини жорий қилди
Жаҳон | 19:39
-
Лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди
Ўзбекистон | 19:37
-
Кривий Риҳда ракета зарбаси қурбони бўлган болалар билан видолашишди — фотолар
Жаҳон | 19:33
Мавзуга оид

19:40
Европа Иттифоқи Трамп божларига қайтариладиган жавобни маъқуллади

19:39
Хитой АҚШ товарларига 84 фоизлик жавоб божини жорий қилди

19:21
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?

18:39