Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия канцлери: Демократия - Илон Маскдан кучлироқ
Олаф Шолц Funke Mediengruppe ва Ouest-France нашрларига берган интервюсида миллиардер Маскнинг Германиядаги сайлов кампаниясига аралашувини танқид қилди.
Фото: Bernd Elmenthaler/IMAGO
Германия канцлери Олаф Шолц АҚШ ҳукумати самарадорлиги департаменти (DOGE) раҳбари миллиардер Илон Маскнинг Германиядаги сайлов кампаниясига аралашувини танқид қилди. Шолц 15 феврал, шанба куни суҳбатдан парчаларни чоп этган Funke Mediengruppe газеталари ва Франциянинг Ouest-France газетасига интервю берди.
«Демократия - Илон Маскдан кучлироқ», деб таъкидлади Шолц. Германия вазирлар маҳкамаси раҳбарининг сўзларига кўра, у DOGE раҳбари «Европада – нафақат Германияда, балки бошқа кўплаб мамлакатларда ҳам ўта ўнг партияларни сайлашга чақираётганидан» хавотирда.
«Менимча, бизга камроқ савдо тўсиқлари керак»
Олаф Шолц Вашингтон билан Доналд Трамп давридаги муносабатлар ҳолатига ҳам тўхталиб ўтди: «АҚШ бизнинг дўстимиз». «Биз биринчи навбатда 1945 йилдан кейин Германия демократик ва эркин давлатга айлангани учун Қўшма Штатлардан миннатдормиз. Бизнинг муносабатларимиз шунга асосланади», — деди у.
Шу билан бирга, сиёсатчи Трамп томонидан эълон қилинган алюминий ва пўлатга божларни танқид қилди. «Асосан, менимча, бизга кўпроқ эмас, камроқ савдо тўсиқлари керак», деди Шолц ва Европа бу масалада бирлашганлигини қўшимча қилди.
450 миллион аҳолиси бўлган Европа Иттифоқи дунёдаги энг йирик иқтисодий зонадир, дея таъкидлади Германия канцлери. «Бу бизга мустаҳкам позиция беради», деди у. Европа Комиссияси Вашингтоннинг тариф чораларига «жуда тез» муносабат билдиради, дея ваъда берди Германия вазирлар маҳкамаси раҳбари.
Мавзуга оид
12:57 / 23.12.2025
Deutsche Bahn'да кечикиш рекорди: пунктуаллик 59 фоизга тушди
14:19 / 22.12.2025
Германия 2025 йилда оилани бирлаштириш бўйича 100 мингдан ортиқ виза берди
13:00 / 22.12.2025
2025 йилда Германия осмонида 1000 та шубҳали дрон қайд этилди
23:59 / 20.12.2025