Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 2025 йил охиригача 452 та лифт янгиланади
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳрида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳа объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2025/2026 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2025 йил охиригача эксплуатация муддати ўтган 452 та лифт янгисига алмаштирилади.
Бугунги кунда Тошкент шаҳридаги кўп хонадонли уй-жойларда жами 9101 та лифт мавжуд. Улардан 2042 тасининг (22,4 фоиз) фойдаланиш муддати ўтган.
2025 йил охиригача 2042 та эски лифтнинг 22,1 фоизи янгиланади. Янги лифтлар илғор хавфсизлик стандартларига эга ва энергия тежамкор бўлади.
Янгиланадиган лифтларни танлаш мезонлари қуйидагича:
25 йилдан ортиқ хизмат қилган;
техник талабларга жавоб бермайдиган;
хавфсизлик даражаси паст бўлган лифтлар устувор тартибда алмаштирилади.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026