«Пахтакор» — Элит ОЧЛ 1/8 финалида

Фото: Пахтакор
Илк бор ташкил этилган ОФК Элит Чемпионлар Лигасида қатнашган «Пахтакор» турнирнинг 1/8 финалига йўл олди.
Ўзбекистон вакили сўнгги турда колумбиялик ҳужумчи Брайан Риаскоснинг дубли эвазига «Ас Садд»ни (2:1) мағлуб этиб, турнирдаги илк ғалабасига эришди.
Жамоанинг кейинги босқичга чиқиш-чиқмаслиги бошқа ўйинларга боғлиқ эди ва ўша баҳсларда «шерлар»ни қониқтирадиган натижалар қайд этилди. Аниқроғи, муддатидан аввал плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлган Саудия грандлари охирги ўйинда ютқазишмади ва бу «Пахтакор»нинг 1/8 финалга чиқишини расман ҳал қилди. «Ан Наср» «Персеполис» (0:0) билан дуранг ўйнаган бўлса, «Ал Аҳли» эса «Ал Ғарафа»дан (4:2) устун келди.
Натижада 8 ўйинда 7 очко тўплаган «Пахтакор» камида 8-ўриндан (12 жамоадан 8 таси чиқади) пастга тушмайдиган бўлди ва Элит ОЧЛ плей-оффида ўйнайдиган илк ўзбек клубига айланди. Нимчоракфиналдаги рақиб — «Ал Ҳилол» ёки «Ал Аҳли» бўлади.
Ҳозирда Ғарб минтақасида 7 йўлланма эгаси аниқ — «Ал Аҳли», «Ал Ҳилол», «Ан Наср» (учаласи — Саудия Арабистони), «Ас Садд», «Ар Райян» (иккаласи — Қатар), «Ал Васл» (БАА) ва «Пахтакор» (Ўзбекистон).
Сўнгги 8-иштирокчи Эрон клуби бўлади. Агар 18 феврал куни Жалолиддин Машарипов ўйнайдиган «Истиқлол» «Ар Райян»га ютқазмаса, кейинги босқичга чиқади. Агар «Истиқлол» мағлуб бўлса, Остон Ўрунов ҳаракат қиладиган «Персеполис» плей-оффда ўйнайди.
Тавсия этамиз
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Янги “иномарка”лар савдоси 2 баробардан кўпроққа камайиб кетди
Иқтисодиёт | 10:04 / 23.03.2025
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Саудия Арабистонидаги музокараларда Донецк, Луганск, Запороже ва Херсоннинг бутун ҳудудини талаб қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Франциялик аёл сунъий интеллект ёрдамида ўзининг саратонга чалинганини аниқлади
Фан-техника | 00:22
-
Венесуэлага АҚШдан депортация қилинган мигрантларнинг биринчи гуруҳи етиб келди
Жаҳон | 23:42 / 24.03.2025
-
Олимлар ёруғлик ёрдамида ҳужайра шаклини бошқаришни ўрганиб олди
Жаҳон | 23:02 / 24.03.2025
Мавзуга оид

03:09 / 12.03.2025
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

23:19 / 04.03.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» нимчоракфинал дастлабки ўйинида «Ал Ҳилол»ни мағлуб этди

21:13 / 17.02.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Риаскоснинг дубли эвазига «Ас Садд»ни мағлуб этиб, плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди

23:34 / 04.02.2025