Нидерландия XV-XIX асрларга тегишли артефактларни Нигерияга қайтаради
1897 йилда Британия қўшинлари Бенинга — ҳозирги Нигерия ҳудудларига бостириб кириб, у ердаги маданий ёдгорликлар ва хазиналарни олиб чиқиб кетган. Шундан буён ушбу артефактлар Европа музейларида сақланиб келмоқда.

Фото: ANP / Robin van Lonkhuijsen
Нидерландия Маданият вазирлиги Нигерия ҳукуматининг сўровига биноан ушбу мамлакатга унинг 113 та маданий ва тарихий мероси — Бенин бронзаларини қайтаради.
Нидерландия маданият вазири Эппо Брейнснинг сўзларига кўра, мазкур қарор билан мамлакат «тарихий адолатсизликларни тузатиш»га ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Бенин бронзалари — XV-XIX асрларда Бенин қироллиги (ҳозирда Нигерия ҳудудига тўғри келади) усталари томонидан бронза ҳамда латундан ясалган буюмлардир. 1897 йилда қироллик ерларига Британия қўшинлари кириб, бенинликлар исёнини бостирган ва у ердан маданий ёдгорликлар ҳамда хазиналарни Буюк Британияга олиб кетган.
Шундан буён ушбу предметлар Европа музейларида, жумладан, Лейдендаги Жаҳон этнографик музейи коллекцияси сақланиб келмоқда. Лейден музейи Нигерияга қайтарадиган 113 та артефакт орасида бронза ва латундан ясалган шакллар, соч учун мўлжалланган тақинчоқлар ва бошқа буюмлар мавжуд. Бундан ташқари, 1897 йилда Бениндан олиб чиқиб кетилган яна олтита артефактни Роттердам муниципалитети қайтаради.
Сўнгги йилларда Нигерия ҳукумати мунтазам равишда Европа музейларига мурожаат қилиб, артефактлар ўз ватанига қайтарилишини талаб қилмоқда. Айрим ҳолатларда улар муваффақиятга эришяпти. 2023 йилда Кёлндаги Раутенштраух-Йост этнографик музейи, 2022 йилда эса Лондондаги Хорниман музейи ўз коллекцияларидаги айрим буюмларни Нигерияга қайтарган эди.
Мавзуга оид

13:11 / 05.06.2025
Нигерияда сув тошқинлари оқибатида 500 дан ортиқ киши бедарак йўқолди

17:47 / 30.05.2025
Нигерияда жангариларга қурол сотиб келган аскарлар ушланди

17:53 / 26.05.2025
Ветнамда маст эркак 200 йиллик император тахтини синдириб қўйди

10:29 / 29.03.2025