Қашқадарёда ўқувчи ўқитувчига ҳамла қилди
Чироқчи туманидаги мактабда ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида келишмовчилик юзага келгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Расмийлар ҳолатни ўрганиб, тегишли жазо тайинланганини маълум қилди.

Фото: Болалар омбудсмани
Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида жойлашган умумтаълим мактабида ўқитувчига «ноўрин сўз ишлатган» ўқувчининг ота-онасига чора кўрилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди. Хабарда мактабнинг рақами келтирилмаган.
Қайд этилишича, Чироқчи туманида жойлашган умумтаълим мактабида 8 феврал куни 8-синф ўқувчилари инглиз тили фани дарсида икки ўқувчи орасида можаро юз берган, улар ўзаро тортишиб турли сўзлар билан бир-бирини ҳақорат қилган. Шундан сўнг, ўқитувчи ўқувчилардан бирига синфдан чиқиб кетишни буюрган. Аммо ўқувчи ўқитувчининг талабига бўйсунмасдан, унга нисбатан «ноўрин сўзлар ишлатган».
Маълумотда айтилишича, ҳолат юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, тегишли тартибда ўрганиш олиб борилган ва педагог ходимларга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланган. Хабарда педагоглар нимада айблангани келтирилмаган.
Шу билан бирга мактаб тартиб-қоидаларини бузган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган. Кўрилган чоранинг қандай экани хабарда келтирилмаган.
Мавзуга оид

16:04 / 26.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти фаолиятини тиклади

19:19 / 25.03.2025
«Биринчи имконият» доирасида тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилади

23:40 / 14.03.2025
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди

16:41 / 14.03.2025