Россияга чет элликлар оқими пандемиядан олдинги даражага қайтди
2024 йилда чет элликлар, ЕОИИ мамлакатлари фуқароларини ҳисобга олмаганда, Россияга 9,227 миллион марта саёҳат қилди, бу 2019 йилдаги билан деярли бир хил – 9,229 миллион саёҳат.

Фото: Global Look Press
2024 йилда Россияга «дўстона» мамлакатлардан борган хорижий фуқароларнинг саёҳатлари сони COVID-19 пандемияси сабабли карантин чоралари ва оммавий чегаралар ёпилишидан олдинги 2019 йил даражасига етди.
Шундай қилиб, 2024 йилда чет элликлар, ЕОИИ мамлакатлари фуқароларини ҳисобга олмаганда, Россияга 9,227 миллион марта саёҳат қилди, бу 2019 йилдаги билан деярли бир хил – 9,229 миллион саёҳат. 2023 йилга нисбатан 11 фоизга ўсиш кузатилган, 2019 йилдаги фарқ эса атиги 0,01 фоизни ташкил этади. ЕОИИ фуқароларининг саёҳатлари ҳисобга олинмади, чунки улар мамлакат чегарасини махсус шартларда кесиб ўтадилар. Шунингдек, Россияга «дўстона бўлмаган» мамлакатлар фуқароларининг саёҳатлари ҳисобга олинмаган.
«Биз Марказий Осиё, араб мамлакатлари ва Узоқ Шарқдан кўплаб фуқаролар келаётганини кўряпмиз. Ўйлайманки, янги рейслар очилиши ёки Россияга келаётган чет эл фуқаролари учун логистика харажатларининг камайиши билан бу кўрсаткичлар ўсиб боради», деди DigiTaxFree ижрочи директори Вадим Клементев.
2024 йилда хорижий фуқаролар Россияга энг кўп қўшни давлатлардан, хусусан, 2019 йилга нисбатан 30 фоизга ўсган Ўзбекистон ва Тожикистондан (+8 фоиз) борган. Кириш сони бўйича учинчи ўринда Хитой туради, унинг фуқаролари 2024 йилда Россияга сезиларли даражада тез-тез боришни бошлаган - 2023 йилга нисбатан 113 фоизга ўсган. Бироқ, 2019 йилнинг пандемиядан олдинги кўрсаткичлари – 2 миллион 257 минг саёҳатга ҳали эришилгани йўқ (-25%).
«Дўстона муносабатда бўлмаган» давлатлар фуқароларининг Россияга саёҳатлари умумий сони 2019 йилга нисбатан қарийб 96 фоизга камайди ва 2019 йилдаги 14 миллион 740 мингга нисбатан 625 мингни ташкил этди.
Хорижий фуқароларнинг саёҳат мақсадларига келсак, иш мақсадидаги сафарлар бўйича пандемиягача бўлган кўрсаткичлар ошиб кетган. 2024 йилда 3 миллион 537 минг киши иш мақсадида кирган, бу 2019 йилга нисбатан 30 фоизга кўп. Иш мақсадидаги киришлар бўйича рекорд кўрсаткич Туркманистон (+477%) ва Ҳиндистон (+244%) томонидан қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон фуқаролари томонидан саёҳат сонининг барқарор ўсиши кузатилмоқда (2019 йил даражасига нисбатан +48 фоиз).
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

23:40 / 04.06.2025
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль

22:38 / 04.06.2025
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?

22:24 / 04.06.2025
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп

21:56 / 04.06.2025