Жаҳон | 21:47 / 20.02.2025
5615
1 дақиқада ўқилади

Трамп ижтимоий тармоқдаги постида ўзини «қирол» деб атади

Ушбу баёнотдан сўнг, Оқ уйнинг расмий аккаунти Трампни бошида тож кийган қирол сифатида тасвирлади.

Фото: X/WhiteHouse

АҚШ президенти Доналд Трамп ўзини «қирол» деб атади, чунки ўз маъмурияти Нью-Йорк шаҳридаги «тирбандлик тўловини» бекор қилганини эълон этди.

«Тирбандлик тўлови йўқолди. Манҳэттен ва бутун Нью-Йорк қутқарилди. Яшасин, бизнинг қиролимиз!», деб ёзди Трамп ўзининг Truth ижтимоий тармоғида.

Ушбу баёнотдан сўнг, Оқ уйнинг расмий аккаунти Трампни бошида тож кийган қирол сифатида тасвирлади.

Трамп ва Оқ уйнинг «қирол» ҳақидаги постлари ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзусига айланди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид