Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дориларнинг савдога чиқарилиши олди олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситаси Боғдод тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди. Натижада, автомашина салонида 8 турдаги 413 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, Бағдод туманида жойлашган ва мазкур фуқарога тегишли бўлган 2 та омбор кўздан кечирилганда, сифат сертификатига эга бўлмаган жами 60 турдаги 100 332 дона дори воситалари ноқонуний сақланаётгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, Фарғона шаҳрида жойлашган омбордан эса ноқонуний сақланаётган 39 турдаги 16 897 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.
Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, дастлабки умумий қиймати жами 8 миллиард 1 миллион 429 минг сўмлик 117 642 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари вақтинча сақловга олинди.
Бу йўналишдаги тадбирлар давом эттирилиб, Марғилон шаҳрида яшовчи фуқарога тегишли 3 та “яширин” омборда Қирғизистондан айланма йўллар орқали олиб келинган, умумий қиймати 400 млн сўмлик 15 турдаги катетер игна, жгут, электрон термометр, тонометр каби жами 30 минг дона тиббиёт жиҳозлари сақланаётганлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026