АҚШ Сенати Кэш Пателни Федерал тергов бюроси директорлигига тасдиқлади
Сенаторларнинг 51 нафари Пателнинг тайинланишини ёқлаб овоз берди — одатда ушбу лавозимга номзодлар 90 тадан ортиқ овоз тўплайди.

Фото: Getty Images
АҚШ Сенати Кэш Пател номзодини Федерал тергов бюроси раҳбари лавозимига тасдиқлади, деб хабар беради The Washington Post.
Пателнинг тайинланишига 51 нафар сенатор овоз берган, 49 нафари эса қарши чиққан. WP’нинг қайд этишича, бу жуда паст кўрсаткич: одатда бюро директори лавозимига номзод ҳам демократлар, ҳам республикачилар қўллаб-қувватловини олади. ФТБнинг олдинги учта директорининг ҳар бирига сенаторларнинг камида 92 нафари овоз берган.
44 ёшли Пател — ҳиндистонлик иммигрантларнинг ўғли. Доналд Трампнинг биринчи маъмурияти даврида у миллий разведка директорининг маслаҳатчиси ва Пентагон раҳбарининг штаби бошлиғи бўлган.
ФТБ раҳбари лавозимида Пател 2017 йилдан бери бюрога директорлик қилиб келаётган Кристофер Рэйнинг ўрнини эгаллайди.
Пател — Доналд Трамп ғояларининг содиқ тарафдорларидан. Унинг биринчи президентлиги даврида ФТБнинг разведка маълумотларини тўплашдаги ваколатларини чеклаш ва Трампнинг кун тартибини қўллаб-қувватлашдан бош тортган ходимларни ишдан бўшатишга чақирган.
The Washington Post нашри феврал бошларида Пател 2024 йилда Лос-Анжелесдаги компаниядан 25 минг доллар олгани ҳақида ёзганди. Ушбу компанияга Игор Лопатёнок — Россия ва Америка фуқаролигига эга украиналик режиссёр раҳбарлик қилади. Нашрга кўра, Лопатёнокнинг олдинги лойиҳалари орасида РФ президенти Владимир Путин томонидан яратилган фонд маблағлари ажратилган россияпараст таъсир кампанияси ҳам бўлган.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп тарифлар билан боғлиқ муваффақиятсизликда ёрдамчиларини айблади – ОАВ
Жаҳон | 23:51 / 12.04.2025
-
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди
Жаҳон | 22:54 / 12.04.2025
-
Дунёдаги энг тез фуқаролик самолёти учишга тайёр
Жаҳон | 21:42 / 12.04.2025
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25 / 12.04.2025
Мавзуга оид

22:17 / 21.03.2025
Федерал тергов бюроси ички терроризмга қарши кураш бўлимини қисқартирмоқда

18:01 / 07.02.2025
Трамп қайтгач ФТБ ишида «хаос» бошланди – ОАВ

15:09 / 01.02.2025
WP: Трампга қарши ишлар билан шуғулланган ФТБ агентлари ишдан бўшатилиши мумкин

12:36 / 10.01.2025