Аргентина президенти Илон Маскка зарҳал занжирли арра совға қилди
Маск буни «бюрократия учун арра» деб атади.

Фото: AP
Аргентина президенти Хавьер Милей АҚШ Мэриленд штатидаги Консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида (CPAC) Илон Маскка олтин билан қопланган занжирли арра совға қилди. Маск буни «бюрократия учун арра» деб атади.
Занжирли арра тиғига «Viva la libertad, carajo» шиори ўйиб ёзилган бўлиб, бу сўзма-сўз «Яшасин озодлик, лаънати!» деган маънони англатади. Аргентина президенти бу иборани 2021 йилги парламент сайловлари ва 2023 йилги президентлик сайловида шиор сифатида ишлатган.
Аргентина президентининг идорасида айтилишича, занжирли арра Милейнинг кабинетида осилган арранинг айнан нусхаси. Унинг ўзи сайловолди ташвиқоти пайтида митингларга занжирли арра олиб бориб, ҳукумат аппаратига сарфланадиган харажатларни камайтирмоқчи эканини намойиш этди.
Ҳозир Илон Маск бошчилигидаги Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) «ҳукумат бюрократиясини демонтаж қилиш» билан шуғулланмоқда. Аслида, бу турли федерал агентликлар учун молиялаштириш ва ходимларни қисқартиришни англатади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди
Жаҳон | 00:45
-
Буюк Британияда 700 йил олдин амалга оширилган қотиллик фош этилди
Жаҳон | 00:21
-
Япониянинг Ойга учирган модули қўниш вақтида фалокатга учради
Фан-техника | 00:05
-
Оқ уй сенатни Россияга қарши «қақшаткич» санкцияларига оид қонун лойиҳасини юмшатишга чақирди
Жаҳон | 23:33 / 06.06.2025
Мавзуга оид

00:45
Трамп Хитой билан савдо урушини ҳал этиш бўйича музокаралар ўтказилишини маълум қилди

22:08 / 06.06.2025
Трамп Маскни қўллаб-қувватлаш учун сотиб олган Tesla автомобилидан қутулмоқчи

19:40 / 06.06.2025
Трамп Германияга Россия гази ўрнига американикини таклиф қилди

18:58 / 06.06.2025