Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕЧЛ қуръаси: «Ливерпул»га «ПСЖ» рақиб ва Мадрид дербиси
Финалга қадар йўлда «Реал» ва «Барселона»нинг йўли кесишмайди.
21 феврал куни Чемпионлар лигаси 2024/2025 йиллар мавсуми 1/8 финали учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Натижада қуйидаги жуфтликлар ҳосил бўлди:
«ПСЖ» — «Ливерпул»
«Бенфика» — «Барселона»
ПСВ — «Арсенал»
«Фейеноорд» — «Интер»
«Реал» — «Атлетико»
«Бавария» — «Байер»
«Брюгге» — «Астон Вилла»
«Боруссия» — «Лилл».
Жамоалар ҳозирнинг ўзидаёқ кейинги босқичлардаги эҳтимолий рақибларини билишади. Яъни, турнирда бошқа қуръа ташланмайди ва жамоалар плей-офф сеткаси бўйлаб ҳаракатланишади. Масалан, агар «Арсенал» бу босқичдан ўтса, чорак финалда «Реал» ёки «Атлетико»дан бирига рақиб бўлади. Жамоа финалгача «Барселона», «Бавария» ва «Интер» каби жамоалар билан тўқнашмайди, лекин кейинги босқичларда «Реал» ва «Атлетико»дан ташқари «Ливерпул» ва «ПСЖ» каби фаворитлардан бири ҳам рақиб бўлиши мумкин.
Финалга қадар йўлда «Реал» ва «Барселона»нинг йўли кесишмайди.

1/8 финалнинг илк ўйинлари 4 март куни ўтказилади. Жавоб учрашувлари 11 мартга белгиланган. Турнир финалига 31 май куни Мюнхен мезбонлик қилади.
Маълумот учун, Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби – Мадриднинг «Реал» клуби ҳисобланади. Ўтган мавсум финалида «қаймоқранглилар» Дортмунднинг «Боруссия» клубини енгганди (2:0).
Мавзуга оид
23:45 / 31.05.2026
Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси жорий мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
11:16 / 25.02.2026
«Будё-Глимт» эртаги давом этади. ЕЧЛ кашфиётини ёқтириб қолиш учун 5 сабаб
14:12 / 28.01.2026