Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарада назоратни кучайтирмоқчи
Қирғизистон қирғиз—тожик ва қирғиз—ўзбек чегараларидаги айрим назорат-ўтказиш пунктларида транспорт назоратини жорий этишни режалаштирмоқда.
Қирғизистон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарада транспорт назоратини кучайтиришни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform. Мамлакат ҳукуматининг бу борадаги тегишли қарори жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Қайд этилишича, ҳозирда Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташқи чегарасидаги автомобил транспорти назорати қуйидаги назорат-ўтказиш пунктларида амалга оширилмоқда:
- «Торуғарт», «Иркиштом» (Хитой);
- «Қарамиқ «, «Қизил-Бел», «Қулунду» (Тожикистон);
- «Дўстлик» (Ўзбекистон).
Шу билан бирга, қирғиз—тожик ва қирғиз—ўзбек давлат чегараларидаги «Қайрағач», «Бор-Добо» (Тожикистон), «Қизил-Қия», «Қора-Бағиш» ва «Кен-Сай» (Ўзбекистон) назорат-ўтказиш пунктларида транспорт назорати амалга оширилмайди.
Мазкур назорат-ўтказиш пунктлари орқали қўшни давлатлар нафақат икки томонлама халқаро йўналишларда, балки Тожикистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа давлатларга ҳам юк ташувларини амалга оширмоқда. Натижада, халқаро автомобил қатновлари бўйича халқаро келишув қоидалари бузиляпти.
Қирғизистон ҳудудига кириш ва транзит қатнови учун хорижий автоташувчилар тегишли рухсатномаларга эга бўлиши шарт. Агар автомобил ташувлари давомида халқаро шартномалар талаблари бузилса, жумладан, тегишли рухсатномасиз мамлакат ҳудудига кириш қоидаларига риоя қилинмаса, бундай ташувчиларнинг Қирғизистон ҳудудига кириши тақиқланиши мумкин.
Шу муносабат билан Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
Мавзуга оид
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
15:28 / 28.05.2026