Чет тили ўқитувчилари учун 50 миллион сўмлик субсидия ажратилади
Касбий таълим ташкилотлари ва касбий кўникмалар марказларида фаолият юритаётган чет тили ўқитувчилари учун бир марталик субсидия ажратилади. Ушбу рағбатлантириш чораси хорижий тилларни ўргатиш сифатини ошириш ҳамда педагогларни қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилмоқда.
Рейтинг қандай тузилади?
Ўқитувчилар рейтинги уларнинг битирувчилари халқаро тил сертификатларини қўлга киритган ҳолатига қараб аниқланади. Хусусан, инглиз, корейс, немис ва япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган ўқувчилар сонига қараб, энг юқори кўрсаткичга эришган 50 нафар ўқитувчи ҳар бири 50 миллион сўмдан субсидия олади.
Қандай қатнашиш мумкин?
Чет тили ўқитувчилари ўз аризаларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 2025 йил 25 февралга қадар топширишлари лозим. Рўйхатдан ўтиш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш учун махсус ҲАВОЛА орқали мурожаат қилиш мумкин.
Ташаббус нимани кўзлайди?
Мазкур рейтинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 октябрдаги ПҚ-367-сонли қарори асосида йўлга қўйилган бўлиб, касбий таълим муассасалари ва касбий кўникмалар марказларида чет тилларини ўқитиш сифатини халқаро стандартлар асосида оширишни мақсад қилган. Миграция агентлигининг +99871-202-33-55 (ички рақам 32) рақамлари орқали қўшимча маълумот олиш мумкин.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Австралияда сув тошқинлари оқибатида 100 мингдан ортиқ чорва нобуд бўлди
Жаҳон | 23:24
-
Хитойда биринчи марта операторларга учар таксилардан фойдаланишга рухсат берилди
Фан-техника | 23:16
-
Украинада 20 км масофага уча оладиган оптик толали FPV-дронлар синовдан ўтказилди
Жаҳон | 23:14
-
Демократ Сенатда Трамп сиёсатига қарши 17 соат нутқ сўзлади
Жаҳон | 23:06
Мавзуга оид

13:31 / 18.03.2025
«Ташаббусли бюджет»да мажбурий овоз тўпланган лойиҳалар овоз бериш босқичидан четлатилади

12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

18:11 / 02.03.2025
Ўзбекистонда мактабларда бир нафар ўқитувчига қанча ўқувчи тўғри келаётгани маълум қилинди

12:37 / 26.02.2025