Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургдаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Москва туманидаги қурилишда ўзбекистонлик мигрант баландликдан йиқилиб вафот этди.
Россия ОАВ хабарига кўра, Пулково шоссесидаги турар жой мажмуаси қурилиш майдончасида ўзбекистонлик 24 ёшли ишчи демонтаж қилаётганида 3,5 метрдан ортиқ баландликдан йиқилиб, вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, бунга ишчининг хавфсизлик техникаси қоидаларини бузгани сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан Тергов қўмитаси ва Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текширувлар ташкил этилган. Терговчилар ишчининг қурилишдаги ўлими ҳолатини аниқламоқда.
Мавзуга оид
13:27 / 14.10.2025
Тошкентдан Петербургга янги тўғридан тўғри авиарейс йўлга қўйилади
12:49 / 11.10.2025
Петербургда қаровсиз қолган олти нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди
18:58 / 27.07.2025
Путин флот кунида Петербургга борди. Бу вақтда Ленинград областига дронлар ҳужум қилди
10:37 / 24.03.2025